Ижтимоий тармоқларда Доғистон Ички ишлар вазирлиги томонидан Хўжалик ишлари университети (DGUH) ректорига юборилган расмий хат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Хатда талабалар ва уларнинг диний фаоллиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилиши сўралган.
Украина президенти Қрим мақомини муҳокама қилиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва яриморол Украинага тегишли эканини таъкидлади. “Бу — бизнинг ҳудудимиз, Украина халқининг ерлари. Бу борада гаплашишга ўрин йўқ — бу масала бизнинг Конституциямиз доирасидан ташқарида”, деди Зеленский.
Ҳиндистон шимолида жойлашган Жамму ва Кашмир минтақасида рўй берган террорчилик ҳужуми оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлган ва яна 12 киши тан жароҳати олган. Айтилишича, “Лашкар-и-Тайба” террористик гуруҳига алоқадор икки ёки уч нафар қуролланган шахс Баясаран водийсида саёҳат қилаётган туристларга ҳужум қилган.
Маълум қилинишича, май ойида Қозонда ўтказиладиган “Россия – Ислом дунёси” форумида Афғонистон делегацияси ҳам ташриф буюради. Унда муҳокама қилинадиган лойиҳалар орқали Марказий Осиё давлатлари Афғонистон ҳудуди орқали Форс кўрфази ва Ҳинд океани портларига бевосита чиқиш имкониятига эга бўлади.
исроил* Молия вазири ва ўта ўнг қанотдаги “Диний сионизм” партияси етакчиси Бетсалел Смотрич, Ғазо ҳудудидаги исроиллик асирларни озод этиш ҳукумат учун устувор вазифа эмаслигини очиқ эълон қилди. Унинг айтишича, исроил*нинг асосий мақсади — Ғазо билан олиб борилаётган урушда ғалаба қозонишдир.
Трамп маъмутияти айни пайтда ўзига янги мудофаа вазирини излашни бошлаган. Хабарларга кўра, (диний низолар қўзғашга уста) амалдаги вазир Пит Ҳегсетнинг ишдан бўшатилишига унинг атрофида бўлаётган турли можаролар ва сиёсий зиддиятлар сабаб қилиб кўрсатилган.
Дин ишлари бўйича қўмита ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 1 сентябрга қадар "Ҳаж ва Умра ягона портали" ҳамда унинг мобил иловасини ишлаб чиқади. Бу президентнинг диний соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга доир фармонида кўзда тутилган.
Рязан вилоятининг Касимов шаҳрида номаълум шахслар мусулмон қабристонига ҳужум қилиб, бир нечта ёдгорликларни вайрон қилди. Маълум бўлишича, тўртта қабр тошини ерга ағдариб ташлаган.
1993 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақа дунёдаги энг қадимий ва нуфузли Қуръон мусобақаларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда унда 40 мамлакатдан 44 нафар иштирокчи қатнашяпти.
Хитойнинг Қобулдаги элчиси Чжао Син Афғонистондаги “Толибон” ҳукуматини Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этишга таклиф қилди. Tаклиф ТИВ молия ва бошқарув бўйича ўринбосари Муҳаммад Найим билан учрашув чоғида билдирилган.