Литва Бош вазири Гинтаутас Палуцкас мамлакат миграция сиёсатини қайта кўриб чиқишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айрим мамлакатлардан келганлар радикаллашувга мойил. Шу боис келгусида Марказий Осиёдан келаётган мигрантлар сони қисқариши мумкин.
Таиланд шу йилнинг февралида Мянма чегарасидаги фирибгарлик call-марказларидан озод этилган 30 дан ортиқ давлат фуқароларини ватанига қайтарди. Уларнинг 5,4 мингдан ортиғи хитойликлар экани айтилмоқда.
Оқ уй маъмурияти томонидан сўнги бир ой ичида мингдан ортиқ хорижий талабалар визаси ва ҳуқуқий мақоми бекор қилинди. Виза бекор қилинишининг асосий сабаби — талабалар ва бошқа хорижий фуқароларнинг Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларда иштирок этгани билан боғлиқ.
Истанбулда таҳсил олаётган португалиялик Мариана Тавареш ва руминиялик Мария Сирбу Исломни қабул қилганидан кейин ўз ватанларида тўқнаш келган исломофобия ҳақида ҳикоя қилиб берди. Уларнинг айтишича, мусулмонлар томонидан кўрсатилган яхши хулқ ва шахсий намуналар уларнинг диний стереотиплардан чиқишига сабаб бўлган.
Туркиянинг “Аёллар ва Демократия” жамғармаси раиси Сумайя Эрдўғон Байрактар ишга жойлашиш жараёнида ҳижобли аёлларга нисбатан камситиш ҳолатларига эътибор қаратди. У Франция ва Шимолий Кипрдаги чеклов сиёсатини танқид қилиб, эътиқод эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди.
Маълум қилинишича, операцияни Асаднинг яқин одами ва иқтисодий маслаҳатчиси Ясар Иброҳим ташкил қилган. Сўнгги парвоз 8 декабрда Россияга қарашли Хмеймим ҳарбий базасидан амалга оширилган.
АҚШ ҳарбийлари 17 апрель куни Яманнинг Рас Иса портига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳусийларга қарашли ОАВнинг хабар беришича, зарба оқибатида камида 58 киши ҳалок бўлган, 126 дан ортиқ одам жароҳатланган.
Грузия Таълим вазирлигининг хабар беришича, мамлакат мактабларида 5 синфдан бошлаб иккинчи хорижий тил сифатида хитой тили ўқитилади. Айтилишича, айни пайтда мамлакатдаги 15 та мактабда хитой тили қўшимча хизмат сифатида ўргатилмоқда.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакатни Россиянинг анъанавий харидорларига ўқ-дорилар, ракеталар, вертолётлар ва ҳарбий кемаларни экспорт қиладиган йирик етказиб берувчига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШ янги шаклланаётган Сурия ҳукуматига бир қатор талаблар қўйди. Унга кўра, Сурия ўз ҳудудида Америка томонидан олиб бориладиган “терроризмга қарши кураш” амалиётларига рухсат бериши лозим.