Россия Олий суди “Толибон” ҳаракатининг мамлакатдаги фаолиятига қўйилган тақиқни вақтинча бекор қилгандан сўнг, Россия ва Афғонистон ўртасида иқтисодий алоқалар фаоллаша бошлади. Маълумотларга кўра, “Толибон” вакиллари Россияга анор, майиз, шарбат ва бошқа турдаги маҳсулотларни етказиб бериш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда.
Бутунжаҳон ҳуқуқшунослар уюшмаси (WOLAS) Ўзбекистон фуқароларини Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)да қатл этилишдан сақлаб қолиш учун курашмоқда. WOLAS ушбу жазо тури халқаро қонунларга зид эканлигини билдирмоқда.
Ливия муфтийси Содиқ ал-Ғирёний мусулмонларни дам олиш учун араб давлатларига келаётган исроилликларни, қаерда учратмасин жазолашга чақирди. Унинг таъкидлашича, Ислом мамлакатлари — Миср, Марокаш, БАА яҳудийларнинг Фисиҳ байрами давомида, сионистларни қабул қилишда давом этмоқда.
Россиянинг Ставропол ўлкасида жамоат жойларида намоз ўқилгани учун 300 минг рублгача (3700 доллар) жарима белгиланди. Маҳаллий нашрларга кўра, жамоат жойларида намоз ўқилиши - рухсат этилмаган оммавий тадбир деб баҳоланди.
“Умид қиламанки, Россия ва Украина шу ҳафта келишувга эришади. Шундан сўнг, ҳар икки давлат АҚШ билан йирик савдо алоқаларини йўлга қўйиб, катта даромад топа олади” — Доналд Трамп.
Хитой олимлари айтишича, вазни атиги икки килограмм бўлган ядросиз қурилма портлаши натижасида ҳарорати 1000 даража целсийдан юқори бўлган олов шари ҳосил бўлиб, у икки сониядан ортиқ вақт давомида сақланиб турган.
Бангладешда Фаластинни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли намойишлар фонида, мамлакат ҳукумати паспортларга исроил*га саёҳатни амалда тақиқловчи бандни қайта киритди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, ушбу фармон расман кучга кирган.
Чеченистон раҳбари Ставрополнинг Андропов туманида жамоат жойларида намоз ўқишни тақиқловчи ва ушбу қоидани бузганларга жарима солинишини назарда тутувчи ташаббусни кескин танқид қилиб, Россиядаги 30 миллион мусулмоннинг қолганлар билан тенг ҳуқуқли эканини таъкидлади.
Икки қўлидан айрилган фаластинлик боланинг расми 2024 йилнинг энг яхши сурати деб топилди. ушбу расм фаластинлик фотограф Самар Абу ал-Уф томонидан суратга олинган.
Австрия пойтахтидаги мактабларда мусулмон болалар сони илк бор насронийлардан ўзиб кетди. Маълумотларга кўра, ўқувчиларнинг 41,2 фоизи мусулмонларнинг фарзандларидир. Қайд этилишича, ўтган йили бу кўрсаткич 39,4 фоиз бўлган — бу эса сон жиҳатидан барқарор ўсиш борлигини кўрсатади.