Сурия президенти Аҳмад Аш-Шарънинг 24 сентябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқи рамзий жиҳатдан катта аҳамият касб этди. Куни кеча АҚШ томонидан бошига 10 миллион доллар мукофот қўйилган шахснинг БМТ минбаридан дунёга хитоб қилиши ва кўплаб давлат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши дунёдаги катта ўзгаришлар намунасидир.
Starbucks Шимолий Америкада самарасиз ишлаётган қаҳвахоналарини ёпади ва 900 та иш ўрнини қисқартиради. Натижада компаниянинг шохобчалари сони тахминан 1% га камайиши, йил охирига қадар АҚШ ва Канадада қарийб 18 300 та қаҳвахона қолиши кутилмоқда.
Шимолий Кипр Конституциявий суди Вазирлар Маҳкамасининг қизларнинг ҳижобда мактабга боришига рухсат берувчи қарорини бекор қилган. Суд қарори айрим доираларда хурсандчилик билан қарши олинди, дейилади бу ҳақдаги хабарда. Кипр ўрта таълим ўқитувчилари касаба уюшмаси раиси Селма Эйлем бу тақиқни "секулярлик ғалабаси" деб атаган.
БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлигининг маълум қилишича, Башар Асад режими ағдарилганидан кейин хориждан бир миллион суриялик қочқин ўз ватанига қайтган. Шунга қарамай, қайтиб келаётганлар «катта қийинчиликлар»га дуч келмоқда, дейилади хабарда. Чунки уларнинг бир пайтлари ташлаб кетган уй-жойлари хароб аҳволда, коммунал хизматлар тизими йўқ, иш ўринлари мавжуд эмас, хавфсизлик вазияти эса беқарорлигича қолмоқда.
2023 йилнинг октябр ойидан бери Ғазонинг сион-фашист кучлари томонидан ўққа тутилиши ва портлатилиши оқибатида камида 65 502 киши, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди. 167 367 нафар аҳоли яраланган.
Италия ва Испания давлатлари босқинчи исроилнинг Ғазодаги қамалини ёриб ўтиш мақсадида йўлга чиққан Халқаро "Матонат" флотилиясини қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий кемаларини юборди.
Эрон разведка идораси раҳбари Исмоил Хотиб маълум қилишича, махфий ядровий объектга кириш Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ходимлари амалга оширган энг мураккаб операциялардан бири бўлган. Натижада форс давлати разведкаси тўлиқ маълумотлар пакетини қўлга киритган — бунинг ичида деярли 200 нафар исроиллик ҳарбий эксперт ва ядро олимлари ҳақидаги шахсий маълумотлар, шунингдек улар билан боғлиқ лойиҳалар ҳам мавжуд.
Босқинчи исроил билан уруш қайта бошланиши мумкин бўлган бир шароитда форс давлати учун ракета дастурини қайта тиклаш ҳаётий аҳамиятга эга, дейилади хабарда. Чунки ракеталар мамлакат учун энг асосий тийиб туриш воситаси ҳисобланади.
Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақдаги баёнотда ЕИ расмийлари учрашувни ижобий баҳолаб, асосий эътибор Суриянинг ўтиш давридаги муаммоларига қаратилганини билдирган.
БМТ тадбирида, шунингдек Люксембург, Мальта, Монако ва Белгия ҳам Фаластин давлатини тан олди. Канада, Британия, Португалия ва Австралия 2 кун олдин Фаластинни тан олганди.