The Jerusalem Post “Жаҳондаги энг нуфузли 50 яҳудий” анъанавий рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатга сиёсатчилар, тадбиркорлар ва “маданият арбоблари” ҳам киритилган. Улар орасида кутилмаганда Россия бош вазири Михаил Мишустин ҳам пайдо бўлди.
Мисрнинг энг бой кишиси сифатида танилган тадбиркор Нассеф Савирис АҚШ иқтисодиётига катта сармоя йўналтиришда давом этмоқда. У Ғазодаги геноциднинг бевосита иштирокчиси бўлган мазкур мамлакатдаги лойиҳаларга 50 миллиард долларгача инвестиция киритмоқчи, деб ёзади Financial Times. Нашр билан суҳбатда инглиз футболи клуби – "Астон Вилла"нинг эгаси бўлган мисрлик миллиардер ўзининг кимё компанияси OCI Globalни оилавий қурилиш компанияси Orascom Construction билан бирлаштирганини маълум қилган.
Россиялик журналист, сиёсат ва жамоат арбоби, публицист, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Максим Шевченконинг сўзларига кўра, фаластинликларнинг матонати – иймон ҳаловатини ҳис қилмасдан туриб, тушуниб бўлмайдиган мўъжиза; зеро Қуддус эгалари деярли ташқи ёрдамсиз босқинчи исроил ва АҚШ кучларига қарши турмоқда.
Amazon, Google ва Мета – замонавий дунёнинг уч гиганти, уч қотил компания. Ушбу корпорациялар ўзининг сунъий интеллект воситалари орқали босқинчи исроилга камхаражат қатлиом машинасини тақдим этмоқда. Кинолардаги даҳшат ҳақиқатга айланиб улгурди: сунъий интеллект нафақат технологик инқилоб, балки мусулмонларни ўлдириш учун ишлатиладиган қуролга айланди.
Афғонистон олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода давлат хизматчиларига иш жойида смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади. Tolonews'нинг ёзишича, бундан олдин Ислом амирлигининг қатор ҳудудларида Wi-Fi хизмати тўлиқ ўчирилган ва бутун мамлакат бўйлаб оптик толали интернет фаолияти тўхтатилганди. Ҳукумат ушбу чекловларни "ахлоқсизликка қарши кураш" билан изоҳламоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти(БМТ)нинг Ғазо бўйича тергов комиссияси исроилнинг фаластинликларга қарши геноцид содир этаётганини ва унинг олдини олиш ҳамда жазолаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини эълон қилди.
Бутунжаҳон Ислом уламолари иттифоқи Доҳа саммити иштирокчиларига очиқ мактуб йўллаб, унда мусулмон давлатларни тезда исроил билан алоқаларни узишга, Фаластин қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашга ва мусулмон дунёсининг стратегик бирдамлигини таъминлашга чақирди. Уюшмага кўра, Ғазодаги воқеалар нафақат минтақавий можаро, балки мусулмон халқларининг мавжудлиги ва мустақиллиги учун курашдир. Очиқ хатда мусулмон давлатлари раҳбарларига саккизта асосий талаб киритилган:
НАТО бош котиби Марк Рюттенинг таъкидлашича, операциянинг асосий мақсади — Европанинг шарқий қанотини ҳимоя қилишни кучайтириш. Унинг сўзларига кўра, миссияга Дания, Франция, Буюк Британия ва Германия қўшилган. Операциянинг бошқа жиҳатлари ҳозирча ошкор этилмаган.
Россия илмий жамғармаси (РИЖ) сайтидаги маълумотларга кўра, бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳажми 2016-2020 йилларда 21 миллион рублга тенг бўлса, 2021-2025 йилларда 172 миллион рублга етган. Аслида, фарқ янада каттароқ бўлиши мумкин, деб ёзади "Новая Европа" нашри. РИЖ васийлик кенгашига Путиннинг узоқ йиллик дўсти ва сафдоши Андрей Фурсенко раҳбарлик қилмоқда.
АҚШда президент Доналд Трампнинг таъсирли иттифоқчиси, ўнг қанот фаоли ва шарҳловчиси Чарлз Киркга суиқасд уюштирилди. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Бироқ кейинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп у вафот этганини маълум қилган. Расмийлар буни «сиёсий суиқасд» деб атамоқда, ўқ узган шахс ҳамон қўлга олинмаган.