АҚШда 14 та штат Президент Дональд Трамп ва Илон Маскка қарши федерал судга мурожаат қилди. Штатлар суддан Маскнинг ҳукуматдаги ваколатларини вақтинча чеклашни сўрамоқда. Уларнинг айтишича, Маск Сенат тасдиғисиз ҳукумат қарорларига аралашмоқда ва федерал идораларни ёпиш ҳуқуқига эга бўлиб олган. Улар буни Конституцияга зид деб ҳисоблашмоқда.
Сурия Маориф вазирлиги Шарқий Туркистонлик (уйғурлар) талабаларга бепул таълим берилишини эълон қилди. Энди Шом диёрида ушбу ҳудуддан келган болалар ва ёшлар бошланғич мактабдан тортиб то университетгача ҳеч бир харажатсиз ўқиши мумкин
Россияда узоқ вақт (30 йил ва ундан кўп) бир никоҳда яшаганларга «мукофот пули» тўланиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси давлат Думасига бугун, 14 феврал куни киритилади. Муттасил бир никоҳда 30 йил яшаганларга 30 минг рубл (335 доллар атрофида) берилади.
Ижтимоий тармоқларда Каъба атрофида суратга олиш тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Баъзи инстаблогерлар Ҳаж ва Умрага бораётганларни "огоҳликка чақириб", бир неча чиқишлар қилди. Уларнинг айтишича, "бу тақиқни бузганларга биринчи марта 520 доллар жарима, кейингисида 10 йилга депорт" жазоси тайинланиши мумкин. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Сурия Ички ишлар вазири Али Кидда мамлакатда янги миллий хавфсизлик хизмати ташкил этилишини эълон қилди. Таъкидланишича, Янги хавфсизлик хизмати халқаро стандартларга мос равишда фаолият юритади ва инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ҳамда адолатни ҳурмат қилишга асосланган тайёргарликдан ўтади.
Молдова ҳукумати Россия томонидан молиялаштирилган Кишинёвдаги маданий марказ — "Россия уйи"ни ёпишга қарор қилди. Ушбу қарор Россиянинг учувчисиз учоқлари Молдова ҳудудига қулагани ортидан қабул қилинган. Аввалроқ Озарбайжон ҳам "Рус уйи"ни ёпишга қарор қилган эди.
АҚШнинг БМТдаги элчиси вазифасини бажарувчи Дороти Ши ИШИД маҳбусларини ва Сурия шимоли-шарқидаги ал-Ҳол ва Рож лагерларини бошқариш масаласида АҚШнинг ёрдами доимий давом этолмаслигини билдирди. Шу боис, у мамлакатлардан ўз фуқароларини ватанига қайтаришни сўради.
Украина Қуролли Кучлари бир йил ичида биринчи марта қарши ҳужумни амалга ошириб, Донецк вилоятидаги Песчаное қишлоғини озод қилишга муваффақ бўлди. Озод қилинган ҳудуд ҳозирча кичик ҳисоблансада, бу 2023 йил кузидан бери Россия қўшинларининг илк бор орқага чекинишга мажбур бўлди, дейилади хабарда.
АҚШ Халқаро жиноий суд (ХЖС) бош прокурори Карим Хонни санкциялар рўйхатига киритди. Санкциялар натижасида унинг активлари музлатилади ва АҚШга кириши тақиқланади. Дональд Трамп ХЖСни «Америкага қарши ноқонуний ҳаракатлар қилиш» ҳамда Исроилга қарши асосланмаган ордерлар беришда айблади.