Қозон шаҳри 2026 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу қарор Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) мамлакатлари маданият вазирлари йиғилишида қабул қилинди. Тарихий жиҳатдан, Россиядаги энг қадимий Ислом маркази Дербент ҳисобланса-да, айнан Татаристонда Ислом давлат дини сифатида қабул қилинган.
Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзодага ҳужум қилган шахс бўйича якуний ҳукм эълон қилинди. 2024 йил сентябрь ойида содир бўлган ҳодиса учун 24 ёшли талаба Муҳаммадрофе Иззатуллазода 26 йилга озодликдан маҳрум этилди. У терроризм ва қотилликка суиқасд қилишда айбдор деб топилди.
Исроилнинг Моче Даян стратегик таҳлил маркази хулосасига кўра, Туркия Сурияда Усмонлилар даврига хос сиёсат юритмоқда ва мамлакатни қайта тиклаш ҳамда Сурия армиясини тайёрлашда етакчи ўринни эгаллаши мумкин.
Трампнинг бу таклифни илгари суришининг айрим сабаблари, сўнг эса фаластинликларнинг Ғазодан кўчириб бўлмаслигининг бошқа сабаблари келтириб ўтилади.
The Washington Post нашри ўз манбаларига таяниб, Исроил яқин ойларда Эроннинг ядровий иншоотларига зарба беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берди. Манбага кўра, Исроил 2025 йилнинг биринчи ярмида Фордо ва Натанз ядровий объектларига ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Германиянинг Мюнхен шаҳри марказида Мини Купер автомобили Верди касаба уюшмаси намойишчиларига урилиб, дастлаб 15 киши жароҳатлангани хабар қилинган эди. Кейинчалик қурбонлар сони 27 кишига етди, улар орасида болалар ҳам бор.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Сурия телевидениеси турк манбаларига таяниб, Эроннинг президент Аҳмад аш-Шаръни йўқ қилиш ва давлат тўнтариши уюштириш режаси ҳақида хабар берди. Унга эронлик генераллар, суриялик собиқ зобитлар ва шиа тадбиркорлари жалб этилгани айтилмоқда.
Исроилнинг Фаластинга қарши уруши давом этаётган бир пайтда, Британиядаги бир нечта мусулмон имомлари таниқли сионистлар билан ярашув шартномасини имзолади. Томонлар мулоқот ва динлараро ҳамкорликни кучайтиришга содиқ қолишини билдиришди.
Олдинроқ, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) конгресси 2034 йилги Жаҳон чемпионатини Саудия Арабистонида ўтишини тасдиқлаганди. Шаҳзода Холид бин Бандар Ал-Сауд турнирга келадиган меҳмонлар Форс кўрфази давлатининг маданиятига ҳурмат билан ёндашиши кераклиги ва мусобақа давомида, ҳатто меҳмонхоналар ичида ҳам, алкоголь сотилмаслигини таъкидлади. “Биз алкоголь истеъмол қилишга рухсат бермаймиз. Спиртли ичимлик ичмасдан ҳам ажойиб вақт ўтказиш мумкин", дейди шаҳзода.