АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали қарийб бир ярим соат суҳбатлашди. Давлат раҳбарлари Украинадаги можарони муҳокама қилиб, уни тинч йўл билан ҳал этиш зарурлигини таъкидлашди. Шунингдек, суҳбат давомида Трамп ва Путин Яқин Шарқдаги вазият, энергетика, сунъий интеллект ва долларнинг мустаҳкамлиги масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Исроил полицияси босиб олинган Шарқий Қуддусдаги энг йирик Фаластин китоб дўкони – "Маърифий"га рейд уюштириб, унинг эгаларини терроризмга алоқадор материалларни тарқатишда айблаб ҳибсга олди ва юзлаб китобларни мусодара қилди.
Туркия Савдо вазирлиги Сурия бозорларидан товар ва маҳсулотлар олиб киришга қўйилган чекловларни олиб ташлади. Энди Сурия маҳсулотларини транзит орқали хорижий давлатларга экспорт қилиш учун Туркия ҳудудидан фойдаланиш имконияти яратилади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда Иордания қироли Абдуллоҳ II билан учрашди. Трамп Ғазодаги вазиятни ҳал қилиш учун фаластинликларни Иордания ва Мисрга жойлаштиришни таклиф қилди.
Олдинроқ Ҳаж ва Умра зиёратларига боришда менингитга қарши вакцина сертификатини сўраш талаби бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ушбу хабарга изоҳ бериб, Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчилардан менингитга қарши эмланганлик ҳужжати талаб қилиш расман бекор бўлмаганини маълум қилди.
Франция президенти Эммануэл Макрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг фаластинликларни Ғазо секторидан чиқариш режасини кескин танқид қилди. Унинг таъкидлашича, 2 миллион одамни ўз юртидан кўчириш инсонийликка зид.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Хитой ҳукумати уйғурларга нисбатан қатағон сиёсатини давом эттирмоқда: Шарқий Туркистонлик Абдулқодир Абдурраҳмон мамлакатни тарк этишга урингани учун 19 йилга озодликдан маҳрум этилди. У, шунингдек, исломий никоҳдан ўтганликда ҳам айбланмоқда.
Афғонистон Россияга сода, зираворлар ва ошқозонлар сотиш ҳажмини оширди. Шунингдек, Афғонистондан қуритилган мевалар, сабзавотлар, қимматбаҳо тошлар ва рудалар ҳам етказиб берилмоқда. Гап шундаки, Coca-Cola компаниясининг Россия бозоридан кетиши ортидан газланган ичимликлар импорти ҳам ошган.
АҚШ сенатори Берни Сандерс президент Дональд Трампнинг Ғазо ҳақидаги баёнотига кескин муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, Ғазо миллиардер сайёҳлар учун эмас, балки Фаластин халқи учун тикланиши керак.