Бу ҳафта ўз ишини бошлаган 82-Венеция кинофестивалида ҳам Ғазо мавзуси асосий ўринни эгаллади. Энг кутилган фильмлардан бири – “Оскар” мукофотига икки карра номзод Кавсар бинт Ҳания томонидан суратга олинган “Ҳинд Раджаб овози” фильми. Премьера 3 сентябрга мўлжалланган. Маълумот учун, 2024 йил 29 январь куни босқинчи исроил ҳарбийлари Ғазо секторида 6 ёшли қизча ва унга ёрдамга шошилаётган тиббиёт ходимларини ваҳшийларча ўлдиради. Унгача эса босқинчилар қизчанинг опаси ва қариндошларини унинг кўз ўнгида ўлдиришганди.
Янги ўқув йилидан бошлаб рус мактабларида таълим жараёнида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилади. Асосий янгилик – айрим фанлар ҳисобидан тарихий билимлар ва маънавий-ватанпарварлик ғояларига асосланган дарсларни кучайтиришдир. Бунинг учун жорий йилнинг 1 сентябридан инглиз тили дарслари ҳафтасига уч соатдан икки соатгача қисқартирилади.
Янги ўқув йили арафасида Грозний педагогика коллежи ҳудудида янги масжид очилди. 90 квадрат метр майдонни эгаллаган масжидда юздан ортиқ киши намоз ўқиши мумкин. Масжиднинг очилиши натижасида талабалар ва ўқитувчилар таълим муассасасидан чиқмасдан, қулай шароитларда ибодат қилиш имкониятига эга бўлишди. Шаҳар мэри Хас-Магомед Қодиров ҳукумат диний таълим ривожига катта эътибор қаратаётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, диний таълим ёшларни маънан юксак ва ахлоқли қилиб тарбиялашнинг ягона йўли бўлиб, уларда асл қадриятлар, анъаналар ва миллий маданиятга ҳурматни шакллантиради. Маълумот учун, ҳозирги кунда Чеченистон ҳудудида 1,5 мингдан ортиқ масжид ва камида 430 мадраса фаолият юритмоқда.
Президент Аҳмад аш-Шаръ Суриянинг "Иброҳим келишувлари"га қўшилишини рад этди ва исроилнинг ҳанузгача Жўлон тепаликларида босқинчилик сиёсатини давом эттираётганини эслатди.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди сўнгги ҳафталарда Дональд Трамп билан тўрт марта телефон орқали суҳбатлашишдан бош тортган. FAZ нашрининг ёзишича, Моди АҚШ президентининг Ҳиндистон иқтисодиётини "ўлик" деб атагани ва ҳинд маҳсулотларига қўшимча 25% бож жорий қилганидан норози.
5 ойлик чақалоқ Гадир Брейка очликдан вафот этди. Босқинчи исроилнинг Ғазони қамал қилиши, озиқ-овқат ҳамда ҳаётий муҳим гуманитар ёрдам киришини чеклаши оқибатида бу каби ўлимларнинг сони ошиб бормоқда. Халқаро ҳамжамият эса Ғазода одам қолмаслигини кутаётгандек гўё.
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон Ислом уламолари 28 август, пайшанба кунини Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун рўза тутиш ва дуо куни, деб эълон қилишди. Уммат уламолар билан биргаликда рўза тутишга ва мазлум биродарлари ҳаққига дуо қилишга чорланди. "Бугун мусулмонлар нафақат замонавий, балки бутун инсоният тарихи кўрмаган энг улкан фожеалардан бирига дуч келди. Икки ярим миллиондан зиёд одам Ғазода тотал геноцидга дучор этилмоқда. Улар ҳалокатли қуроллар билан ўлдирилмоқда, очлик ва ташналикка маҳкум этилмоқда. Касаллик ва қийинчиликлар қаршисида ёлғиз қолдирилмоқда. Бундан ҳам оғири – бу қатағон йигирма икки ойдан бери тўхтовсиз давом этяпти", дейилади Ислом уламоларининг баёнотида.
Бангладеш раҳбари Муҳаммад Юнус Мьянмадаги роҳинжа мусулмонларига қарши “этник тозалаш”га барҳам бериш учун жаҳон ҳамжамиятини жиддийроқ чора кўришга чақирди. Кокс-Базардаги анжуманда нутқ сўзлаган Юнус "Бангладеш ҳозирда 1,3 миллиондан ортиқ роҳинжаларни қабул қилганини ва бу мамлакат иқтисоди учун оғир юк бўлаётгани"ни айтиб ўтган.
“Khaama Press” нашрининг ёзишича, илгари барча фуқаролар паспорт олиш ҳуқуқига эга бўлган, чекловлар эса фақат айрим жиноят ишлари доирасида қўлланилган. Энди эса бу рўйхат кенгайтирилиб, маҳкумларга, васийларсиз болаларга, шунингдек, тўланмаган қарзлари ёки бошқа мажбуриятлари мавжуд шахсларга хорижга чиқиш ва паспорт олиш тақиқлангани айтилмоқда.
"Эри ҳалол меҳнат қилиб, оиласини таъминлаб турибди. Хотини эса уни омадсиз деб ҳисоблайди", деган Махачқалъа имомлари кенгаши раиси Дониёл Умаилов. Умаилов баъзи доғистонлик аёллар ижтимоий тармоқлар таъсирида жуфти ҳалоли меҳнаткаш бўлишига қарамай, ундан ажралишга баҳона излаётганини қўшимча қилган.