АҚШ раввинлари Трампдан Иброҳим келишувларини туркий давлатларга кенгайтиришни сўрашди
50 дан ортиқ раввин АҚШ президенти Дональд Трампга Иброҳим келишувларини кенгайтириш ва унга туркий давлатларни ҳам қўшиш бўйича расмий мурожаат билан чиқди. Уларнинг фикрича, бу қадам Исроил ва мусулмон давлатлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Иброҳим келишуви нима?
Иброҳим келишуви (Abraham Accords) – Исроил ва бир қатор араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича тарихий дипломатик келишувлар бўлиб, улар 2020–2021 йилларда АҚШ воситачилигида имзоланган. Бу келишувлар доирасида:
БАА, Баҳрайн, Судан ва Марокаш Исроилни расман тан олди ва дипломатик муносабатлар ўрнатди.
Давлатлар ўртасида савдо, туризм, хавфсизлик ва технология соҳаларида ҳамкорлик кучайтирилди.
Араб давлатлари Фаластин муаммоси ечимини Исроил билан музокаралар орқали ҳал қилишни маъқуллади.
Туркий давлатлар ва Исроил ҳамкорлиги
Раввинлар таклиф қилган Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон сўнгги йилларда Исроил билан иқтисодий ва стратегик ҳамкорликни фаол ривожлантириб келмоқда:
Озарбайжон Исроилни нефть билан таъминлайди ва ундан ҳарбий техника харид қилади. 2023 йилда Озарбайжон Исроилда ўз элчихонасини очди.
Қозоғистон Исроил билан қишлоқ хўжалиги ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилади. Исроил Қозоғистондаги сув хўжалиги лойиҳаларида фаол иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Исроил билан соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни кучайтирмоқда. Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми кескин ошди.
Мазкур ташаббус амалга ошса, Исрлилнинг Марказий Осиё ва Кавказдаги геосиёсий вазиятга таъсири сезиларли даражада ортиши кутилмоқда.