2025 йилнинг ёз мавсуми учун Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида "Баҳри тожик" сув омборидан фойдаланиш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Тақсимотга кўра, июндан август ойининг охиригача Қозоғистонга 491 миллион куб метр (м³) сув ажратилади. 

Ҳозирча Тожикистон ва Ўзбекистон учун белгиланган аниқ сув миқдори ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Маълумот учун, "Баҳри тожик" (илгариги "Қайроққум") сув омбори — Тожикистондаги энг йирик сув манбаларидан бири бўлиб, 1950 йилда Сирдарё дарёсидан сув олиш мақсадида қурилган. Ушбу омбор “Тожик денгизи” деб ҳам аталади.

Мавзуга алоқадор