Қўқон шаҳрининг Дегрезлик маҳалласи ҳудудида махсус тайёрланган хоналарда қимор ўйини ташкил этилгани аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Текширувда 10 нафар ўйин иштирокчиси ва 1 нафар томошабин қимор ўйинида иштирок этгани маълум бўлди. Ўйинларда “шашқол” отилиб, ҳар бир ўйинга 5 000–10 000 сўм миқдорида пул тикилган.

Тадбир давомида жами 4 млн 128 минг сўм пул маблағи, 14 дона стаканча, 2 дона “шашқол” ўйини учун мўлжалланган суруп далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга алоқадор