Туркия ва Ўзбекистон келишувлар пакетини имзолади
Тошкентда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги Ҳамкорликдаги иқтисодий комиссиянинг саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтди. TRT агентлигинингхабар беришича, 8-муддат учун Протокол Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров иштирокида имзоланди.
Расмий қисмдан аввал Йилмаз ва Қўчқоров тор доирада учрашиб, сўнгра делегациялар иштирокида кенгайтирилган музокаралар ўтказди.
Йиғилиш якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Туркия ва Ўзбекистон ҳамкорликни бир нечта йўналишда ривожлантириш бўйича келишиб олди. Жами олтита ҳужжатга имзо чекилди. Улар орасида Туркия Саноат ва технологиялар вазирлиги билан Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми ҳам бор.
Шунингдек, Туркия давлат харидлари бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида давлат харидлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга доир меморандум ҳамда алоҳида дастур имзоланди.
Туркия Савдо вазирлиги билан Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга оид меморандум тузилди. Шунингдек, Туркия Савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.













