Ўзбекистон Туркманистон юк машиналари йиғимларини оширди, Эрон учун эса бекор қилди
Ўзбекистон Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда 2025 йилдан бошлаб чет давлатлар юк ташувчилари учун қўлланиладиган йиғимлар ставкалари қайта кўриб чиқилди. Бу ўзгаришлар мамлакат ҳудудига кирувчи ҳамда транзит йўналишида ҳаракатланувчи транспорт воситаларига тегишли.
2025 йил 1 январдан бошлаб Туркманистонда рўйхатдан ўтган юк машиналари учун тўловлар сезиларли даражада оширилди:
10 тоннагача юк ташувчилар учун 130 доллар (аввал 50 доллар);
10−20 тонна оралиғидаги юклар учун 180 доллар (аввал 100 доллар);
20 тоннадан юқори юклар учун 250 доллар (аввал 150 доллар).
Бундан ташқари, учинчи мамлакатлардан юк ташиш ва Ўзбекистон ҳудудидан юкларни олиб чиқиш учун йиғим 375 долларгача оширилди.
Европа Иттифоқи давлатлари ва Озарбайжон ташувчилари учун янги табақалаштирилган тарифлар жорий этилди:
14 кунгача кириш учун — 80 доллар;
14 кундан ортиқ бўлган ҳолларда — 280 доллар.
Эронда рўйхатдан ўтган юк машиналари учун йиғимлар бекор қилинди. Улар учун ставка «0» доллар этиб белгиланди.
Қолган мамлакатлар учун йиғимлар ўзгаришсиз қолди.
Тожикистон - тоннаcига қараб 100−150−200 доллар;
Қозоғистон - 300 доллар;
Қирғизистон - 300 доллар;
Афғонистон - 50 доллар;
Бошқа мамлакатлар - 400 доллар.
2025 йилдан бошлаб миллий ташувчилар учун йиғимлар тенглаштирилиши ҳамда мамлакатлар ўртасида E-Permit электрон тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.













