Бугун, Қурбон ҳайити муносабати билан Туркиянинг дин ишлари бўйича бошқармаси ва диний жамғармаси (ТДЖ) иштирокида 1500 бош чорва моллари қурбонлик қилинди. Маълумот учун, бир йилдан буён фуқаролик урушидан азият чекаётган 50 миллион аҳолига эга Суданда 15 минг тинч аҳоли қурбон бўлди, 25 миллион киши очликдан азият чекмоқда ва 11 миллион киши ўз уйларини тарк этган. Украинадаги уруш ҳақида жар солаётган халқаро ҳамжамият Судандаги мавжуд ҳолатга кўз юммоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади. У шу кунларда Ҳаж зиёрати сафарида бўлган 15 минг нафар ўзбекистонликни ҳам тилга олиб, зиёратчиларнинг ҳаж ибодатларини тўлиқ адо этиб, ватанга соғ-омон қайтиб келишларини тилаган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Мамлакатлар ўртасида жами 17 та ҳужжат имзоланди.
Гуруҳда 9 киши бўлган ва улардан 8 нафари 2023 йилда фош этилган. Улар махфий ҳукумат маълумотларини қўлга киритиш, шунингдек, сиёсий-ҳарбий жосусликда айбланяпти. Тармоқ раҳбари суғурта компанияси эгаси Аҳмед Эрсин Тумлужали бўлиб, тергов пайтида у “жосуслик фаолияти” учун 300 минг еврогача ҳақ олишини маълум қилган.
Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати таклиф қилинган оташкесим ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув шартларига ўзгартириш киритди. Унга кўра, ҳаракат БМТ ҳамда Хитой, Россия ва Туркиянинг сионистлар билан эришилган ҳар қандай келишувда кафил бўлишини истайди. Ушбу талаблар АҚШ ва Исроил томонидан рад этилган.
Байден маъмурияти денгиз маҳсулотлари, алюминий ва пойабзал ишлаб чиқарувчи учта Хитой компанияси билан савдо қилишни тақиқлади. АҚШ Молия вазирлиги ушбу фирмаларни Шинжон-Уйғур автоном районида яшовчи туркий аҳолини мажбуран ишлатаётганликда айблаган.
Қозоғистон Олий суди “Жибек Жоли” хайрия ташкилотига қарашли 26 та пансионатни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу пансионатларда ноқонуний тарзда диний фанлар ўқитилган ҳамда хайрия ташкилотининг турк сўфий жамоати – "Сулаймонжи" билан алоқаси борлиги айтилмоқда.
Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни Тошкентдаги метро ва автобуслар соат 03:00 дан иш бошлайди ва соат 10:00 гача йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
16 июнь куни Тошкентдаги 121 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилади. Соат 00:00 дан 7:00 гача айрим кўча ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳудудларда Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди. Унга кўра, жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.