Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Шавкат Мирзиёевни мамлакатнинг олий давлат мукофоти — «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлади.
Анқарада Ўзбекистон ва Туркия президентлари раҳбарлигида ўтказилган икки мамлакат ўртасида 19 та ҳужжат имзоланди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.
Шавкат Мирзиёев Туркияга давлат ташрифи чоғида Фаластин бўйича баёнот берар экан, Ўзбекистон президенти Ғарб давлатларининг фожиага бўлган муносабати Ўзбекистон ва Туркияни қаттиқ хавотирга солаётгани, амалда иккиёқлама стандартлар кузатилаётганини таъкидлади. “Тинчликка эришиш учун мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт”, - деди у.
Анқарадаги Президент саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар давомида ҳукуматлар олдига товар айирбошлашни 5 миллиард долларга етказиш, жумладан, Имтиёзли савдо битими доирасида маҳсулот турларини кенгайтириш вазифаси қўйилди. Истанбул шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо ваколатхонасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида “Turkish Aerospace Industries Inc.” компанияси фаолияти билан танишди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 244 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Қозоғистонда халқ референдумида АЭС қурилиши маъқулланса, ушбу лойиҳага давлат бюджетидан 10-12 млрд доллар ажратиш режалаштирмоқда. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 2023 йилнинг сентябрь ойида АЭС қуриш масаласини умумхалқ референдумига қўйишни таклиф қилган эди. АЭСнинг 20235 йилгача фойдаланишга топширилиши айтилмоқда.
Ўзбекистон ТИВ АҚШ президенти Жо Байден эълон қилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режасига муносабат билдирди. Унда Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл ва барча мавжуд дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори экани таъкидланган. “АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлаймиз», — деди вазирлик вакили.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов охирги саккиз йил ичида Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони камида тўрт баравар камайганини маълум қилди. У бир неча миллион ўзбек фуқаросининг ватанга қайтишини Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар муваффақияти билан боғлади.
Ҳиндистонда бўлиб ўтган парламент сайловларида миллатчилик сиёсатини юритаётган бош вазир Нарендра Модининг ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси парламентдаги кўпчилик ўринни йўқотди. Бу 2014 йилда ҳокимият тепасига келган Моди учун кутилмаган зарба бўлди. Эндиликда Моди ҳокимиятда қолиш учун коалициядаги ҳамкорлар билан музокара олиб боришга мажбур. Таҳлилчиларнинг фикрича, мамлакатда исломофобия ва миллатчилик кайфияти янада кучаяди.