Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, ўзбекистонлик ҳожилар учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.
Толибон ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг тегишли баёнотини олқишлаб, Остонанинг бу қадами Афғонистондаги вазиятни тушунишда муваффақиятга эришганини ва икки томонлама муносабатлар, хусусан, иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги тўсиқлари бартараф этилганини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф доирасида Анқарада икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
Украина президенти Владимир Зеленский Марказий Осиё давлатлари урушда бетараф бўлишига қарамасдан, "Кремлдан қўрққани учун РФ томонга мойилроқ" эканини таъкидлади. Бунга Қозоғистон жавоб қайтарди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 241 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Қозоғистон Афғонистонни минтақалараро алоқаларга фаол жалб қилиш мақсадида “Толибон” ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди. Қозоғистон президенти “замонавий Афғонистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлиги”ни ҳамда толиблар режими “узоқ муддатли омил” эканини таъкидлади.
Сурия Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Исроилнинг Ҳалаб чеккасига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган. Отишма душанбага ўтар кечаси содир бўлган. Душман жануби-шарқдан "баъзи нишонларга" зарбалар берди. Моддий зарар етказилган.
Qatar Airways авиакомпанияси 2 июндан Доха – Тошкент йўналишида доимий парвозларни йўлга қўйди. Қатновлар ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus 320 самолётларида амалга оширилади. Келгусида парвозлар частотасини ошириш ҳамда Самарқанд ва Бухорога ҳам рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) Котибияти ҳамда Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда минтақадаги ePermit лойиҳаси (электрон рухсатнома тизими) бўйича экспертлар таклифи тингланди. ePermit ташаббуси транспорт ва логистикани рақамлаштиришда илғор саъй-ҳаракатлар бўлиб, бу транзит вақтларини қисқартиради ва харажатларни камайтиради, минтақанинг рақобатбардошлигини оширади.
Россия Давлат Думаси вице-спикери Пётр Толстойнинг Олмаота шаҳрини “Россия замини” деб атаганига Қозоғистон томони жавоб қайтарди. “Биз Қозоғистон-Россия дўстлигининг бундай масъулиятсиз баёнотлар туфайли издан чиқишини истамаймиз”, — деди депутат Абенов.