Ўзбекистонда ҳимоя ордерини бериш билан бир вақтда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, ички ишлар органлари томонидан зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади.
Айрим кучларнинг Россияга, шу жумладан Тожикистондан келаётган меҳнат муҳожирлари атрофидаги вазиятни сунъий равишда кучайтиришга уринишлар биргаликда бостирилиши ва халқлар ўртасидаги вақт синовидан ўтган биродарлик муносабатларига путур етказа олмаслиги айтилди.
Тошкент халқаро инвестиция форумида Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари раҳбарлари республикалар энергетика тизимларини интеграциялашуви бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ҳужжат Каспий денгизи туби бўйлаб ва бошқа давлатлар ҳудуди орқали ётқизиладиган юқори вольтли кабель ёрдамида энергия тизимларини улаш имкониятларини ўрганишни назарда тутади.
Қирғизистон ҳукумати ўз фуқароларини Россияга сафарларини кечиктиришга чақирди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги бу чорани РФга киришда назорат кучайтирилгани билан изоҳлади.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Кувайт ва Саудия Арабистонига амалий ташрифи давомида Жиддада ота-боболари ўзбекистонлик бўлиб, Саудия Арабистонида яшаб келаётган, йирик бизнесга эга тадбиркорлар – Vision Ambassadors ҳамтаъсисчиси Осама Кокандий, Sodiq At-Tijoriya компанияси раҳбари Эмет Абдулазиз ҳамда араб ишбилармони Аҳмад Алхутами билан учрашувлар ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz вилоят ҳокимлигининг матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Президент топшириғига кўра, «Тошкент Қуръони» номи билан машҳур бўлган Усмон мусҳафини консервация ва реставрация қилиш режалаштирилган. Ушбу китоб Тошкентдаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Мўйи Муборак» мадрасасидаги музей-кутубхонасида сақланмоқда. Қўлёзма учинчи халифа Усмон ибн Аффон топшириғи билан VII асрда ҳижоз ёзувида қайта ёзилган.
Туркия пайшанба кунидан Исроил билан барча савдо алоқаларини – экспорт ва импортни тўхтатди. Мамлакат ҳукумати бу ҳақда расмий маълумот бергани йўқ. Бироқ Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац хабарни тасдиқлаб, қарши чоралар кўрилишини билдирди.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида музқаймоқ ортилган кичик юк машинаси «Манас» достонини ўқиш бўйича умумхалқ акциясида иштирок этаётган бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини босиб кетди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 31 бола жароҳатланди. Ҳайдовчи қўлга олинди.
1 майдан бошлаб 25 давлат фуқаролари Тожикистонга 30 кунгача муддат визасиз келишлари мумкин бўлди. Яна 16 давлатнинг 55 ёшдан ошган фуқаролари 14 кунгача визасиз киришга рухсат олди. 14 та давлат фуқаролари эса Тожикистонга визаларни соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин бўлади.
Сўнгги кунларда россиялик чегарачилар аэропортлар ва ер усти ўтказиш пунктларида нафақат Тожикистон фуқаролари, балки Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирларга ҳам Россия ҳудудига киришни оммавий равишда тақиқламоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикнинг айтишича, ушлаб турилганларнинг тўртдан бир қисмигина Тожикистон фуқаролари, ундан икки ҳисса кўпи — Ўзбекистондан келган муҳожирлар, қолганлари Қирғизистон вакиллари.