Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қатор таклифларни тақдим этди. Жумладан, Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мос келувчи «Инвестициялар тўғрисида»ги қонун қабул қилинади, мамлакатда Халқаро тижорат суди иш бошлайди ва хорижий сармоядорларга ерларни ижарага бериш муддати икки баробар узайтирилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Жавдат Йилмазни қабул қилди. Йилмаз Сенат раиси Танзила Норбоева ҳамда иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров билан ҳам музокаралар ўтказди.
Anorbank ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олди.
Қозоғистонда хорижда ноқонуний йўллар билан пул ювишга уринган олигархлардан тортиб олинган 40 миллиард тенгедан (90 миллион доллар) зиёд маблағ ижтимоий дастурлар, жумладан, мамлакат шимолида рўй берган сув тошқинлари оқибатларини бартараф этишга сарфланиши маълум қилинди.
Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Эрлан Турғумбаев 2022 йилги тартибсизликлар бўйича ҳибгс олинди. У оғир оқибатларга олиб келган мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.
Президент фармони билан Ўзбекистонда 2025 йил январдан интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни (онлайн қимор – таҳр.) ташкил этиш ва ўтказиш, букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди. Жамоатчилик мазкур қарорни қандай қабул қилди? Azon Global ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ушбу қарорга муносабатини ўрганди.
2024 йил январь-март ойларида Ўзбекистонда қарийб 48,6 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 900 тага кам. Никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 23,3 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 28,2 ёшни ташкил этди. Никоҳдан ажралишлар сони 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайган.
Ислом тараққиёт банки “Шариат меъёрлари бўйича арзон уй-жойларни молиялаштириш” лойиҳаси доирасида Қирғизистонга 79 миллион доллар ажратади. Қирғиз ҳукумати лойиҳа туфайли минглаб оилалар арзон уй-жойлар билан таъминланишини маълум қилди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бир неча кишини ёнғиндан қутқариб қолди.
Туркий давлатлар қўшма кичик CubeSat сунъий йўлдошини ишлаб чиқиш учун махсус муҳандислар гуруҳини тузишни режалаштирмоқда. Мазкур жамоа ўз фаолиятини Қозоғистондаги тадқиқот марказида амалга оширади.