Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламент ассамблеясининг сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлисида Ассамблеянинг Фаластин давлатининг Ғазо секторидаги вазият тўғрисидаги баёноти лойиҳаси кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон нуқтаи назари ва таклифлари ҳам инобатга олинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. Шавкат Мирзиёев ташриф давомида Эмомали Раҳмон тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди, шунингдек, Тожикистон Парламенти қуйи палатаси раиси Маҳмадтоир Зокирзода ва бош вазир Қоҳир Расулзода билан учрашувлар ўтказди. Ташрифнинг қисқача тафсилоти.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тошқиндан жабр кўрган ҳудудларга ёрдам беришга маҳаллий миллиардерларни жалб қилиш ғоясини таклиф қилди. У ҳар бир вилоят, туман ва қишлоққа мамлакатдаги энг бой кишилардан бирини бириктириш зарурлигини таъкидлади.
Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғни тарк этишни бошлади. Жумладан, Келбажар туманидаги албан Худаванг ибодатхонасини қўриқлаш Озарбайжон ИИВ ходимларига топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Унда диний таълим ва имом-хатиблар тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, Жанубий Кореяда меҳнат муҳожирлари кўп жойлашган ҳудудлардаги жоме масжидларга ўзбекистонлик имом-хатибларнинг маърифий суҳбатлар ташкил этиш кабилар кўзда тутилган.
Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хати асосида мамлакатда TikTok ижтимоий тармоғига кириш чекланишини маълум қилди.
Франция Озарбайжондаги элчиси Анн Буайонни маслаҳатлашувлар учун чақириб олди. Париж Бокуни “икки давлат муносабатларига путур етказувчи бир томонлама ҳаракатларда” айблади.
"Сорос" халқаро жамғармасининг бутун Марказий Осиё бўйича фаолиятини мувофиқлаштирувчи "Сорос-Қирғизистон" жамғармаси хорижий агентлар тўғрисидаги қонун қабул қилиниши муносабати билан республикадаги фаолиятини тўхтатмоқда.
Москвадаги қурилиш майдонида қурилиш материалларининг нотўғри тақсимоти сабабли Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари оммавий муштлашди. Натижада 10 нафар ўзбекистонлик ва 13 нафар тожикистонлик меҳнат муҳожирлари қўлга олинди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Тожикистон Туркиянинг виза тартибини жорий этиш тўғрисидаги қарорига жавоб қайтарди. Унга кўра, Туркия фуқаролари 20 апрелдан Тожикистонга келиш учун виза олишлари талаб этилади.