Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради. Икки киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳатланди.
7 апрель куни Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжон армияси позицияларини ўққа тутди. Озарбайжон жавоб чораларини кўрган.
Туркиянинг Душанбедаги элчихонаси Тожикистон фуқаролари учун виза тартиби жорий этилиши бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, виза зарурати вақтинчалик чора бўлиши мумкин.
Боку арманлар сўнгги 24 соат ичида Озарбайжон Қуролли кучлари позицияларига турли қуроллардан 30 марта ўқ узганини маълум қилди. Ушбу ҳаракатларга жавобан, Озарбайжон ҳам Арманистон позицияларини ўққа тутган.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди. Хива шаҳрида президентлар норасмий учрашув ўтказди. Музокараларда икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликдан ташқари, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Тожикистон фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Имом Бухорийнинг «Биррул волидайн» (Ота-онага яхшилик қилиш) асари илк бор араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинди. Китобда фарзанд тарбияси, амалларнинг афзали – ота-онага яхшилик қилиб, ҳурмат кўрсатиш, уларнинг дуоларини олиш, ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси мустажоб бўлиши ва силаи раҳм фазилати, қариндошларга яхшилик қилиш каби мавзулардаги 76 та ҳадис жамланган.
Forbes журнали Салжуқ Байроқдорни миллиардерлар рўйхатига киритди. 44 ёшли Байроқдорнинг бойлиги 1,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бугунги кунда у дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида 2456-ўринни эгаллади.
Қозоғистондаги Самара-Чимкент йўлида Toyota Alhpard автомобили Volvo юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Натижада енгил автомобилда бўлган 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Ўзбекистон президенти уларнинг жасадини Мудофаа вазирлиги самолётида ватанга қайтариш ҳамда дафн маросимларини ўтказиш бўйича топшириқ берди.
Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров Тинч океанидаги Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти учун муаммога айланишини маълум қилди. Жапаров сув ресурслари ва яшил энергия Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий бўғини бўлиши лозимлигини таъкидлади.