Чет элдаги фуқаролар учун элчихоналарда 24 соатлик “колл-марказлар”, ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қоплаш, хорижий муҳожирликдан қайтган фуқаролар учун молиявий ёрдам ва бошқа таклифлар – Ўзбекистон президентига меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди.
Солихон домла Ортиқхўжаев майда безорилик ва ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаганликда айбланиб, 15 суткага қамалди.
Озарбайжон сўнгги вақтларда Арманистон билан шартли чегаранинг турли йўналишларида ҳарбийлар, зирҳли техника, артиллерия қурилмалари ва бошқа қуроллар тўпланаётганига муносабат билдирди.
Ислом тараққиёт банки 2024-2028 йилларда Ўзбекистоннинг Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга 20 йил муддатга 260 млн долларлик имтиёзли қарз ажратади.
Қозоғистоннинг турли вилоятларида рўй берган сув тошқинлари сабабли 12,7 мингдан зиёд киши, жумладан, 5101 нафар бола хавфли жойлардан кўчирилди. Тошқинлар сабабли Россия-Қозоғистон чегарасидаги маҳаллий ва халқаро аҳамиятга эга йўллар тўсилиб қолди.
Туркияда 31 март куни бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловлар учун берилган овозларни санаш якунига етмоқда. Норасмий маълумотларга кўра, мухолифатдаги Республика Халқ партияси (CHP) ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясидан (Ak Parti) бироз олдинда.
Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда ИИВ ва Миллий гвардияга аҳоли гавжум жойларда содир этилиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан чораларни кўришни топширди.
Туркия Савдо вазири Омер Болат 7 октябрдан бери Туркия ва Исроил ўртасидаги савдо ҳажми 33 фоизга қисқарганини маълум қилди. "Ҳукумат, давлат идоралари, давлат компаниялари Исроил компаниялари билан савдо қилгани йўқ", деди вазир.
Россиянинг Олтой ўлкасида Ўзбекистон фуқароси Москвадаги «Крокус Сити Холл»да содир этилган теракт ҳақида омма олдида айтган фикрлари учун терроризмни оқлаганликда айбланиб, қамоққа олинди. Унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
1993 йил 23 августдан 2020 йил 9 ноябргача арманлар ишғоли остида бўлган Озарбайжоннинг Фузулий шаҳрига 138 кишидан иборат яна 35 та оила қайтмоқда. Шундай қилиб, қайта тикланган ва янги уй-жойлар барпо этилган ушбу шаҳарга қайтган оилалар сони 666 тадан ошди. Уларнинг фарзандлари Ўзбекистон томонидан қуриб берилган мактабда ҳам таҳсил олишади.