Туркиянинг биринчи астронавти Алпер Гезеравжини ўз ичига олган Axiom-3 (Ax-3) экипажи Dragon космик кемаси капсуласида Ерга қайтди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко 7-9 февраль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Ташрифнинг қисқача тафсилоти.
Россия маҳаллий мусулмонларни РФ қуролли кучлари жалб қилиш мақсадида Қрим масжидларидан пропаганда марказлари сифатида фойдаланмоқчи.
Озарбайжонда бўлиб ўтган президентлик сайловида амалдаги президент Илҳом Алиев, дастлабки ҳисоб‑китобларга кўра, 92,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Ушбу сайловда илк бор Қорабоғ аҳолиси ҳам иштирок этди.
Қозоғистонда маҳаллик корхоналар томонидан Қуролли Кучлар эҳтиёжлари учун махсус ишлаб чиқилган учувчисиз учиш аппаратларининг илк синовлари бўлиб ўтди. Улар замонавий видеокузатув камералари, датчиклар, масофа ўлчаш воситалари ва тепловизорлар билан таъминланган.
Қосим-Жомарт Тоқаевнинг фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозимида ишлаб келган Олжас Бектенов мамлакат бош вазири этиб тайинланди. Бир кун аввал президент амалдаги ҳукумат истеъфосини қабул қилиб, Роман Склярга ҳукумат раҳбари вазифасини вақтинча бажаришни топширганди.
Туркиянинг Истанбул шаҳри Чаглаган тумани суд биноси кираверишидаги хавфсизлик постига қуролли ҳужум уюштирилди. Икки террорист йўқ қилинди. Олти киши, жумладан, уч полициячи жароҳатланди.
2023 йилда Туркия аҳолиси 92,8 минг нафарга кўпайиб, 85,37 миллион кишига етди. Қишлоқ аҳолисининг улуши 6,6 фоиздан 7 фоизга ошган.
2023 йил 6 февраль куни Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятида “аср фалокати” деб номланган кучли зилзила содир бўлган эди. Табиат ҳодисаси 53 минг кишини ҳаётдан олиб кетди, 14 миллион фуқаро бевосита жабрланди. Ҳодиса тафсилотлари ва оқибатлари.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Диёнат академиясининг илк битирувчиларига диплом топшириш маросимида иштирок этди. Ўқув машғулотларида 3120 нафар имом‑хатиб, 250 нафар муаззин-қаййим, 1167 нафар Қуръон курси ўқитувчилари ва жами 4537 нафар номзод диний хизматчилар таҳсил олди.