Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат ҳукумати истеъфосини қабул қилишувчи фармонни имзолади. Бош вазир вазифалари вақтинча Роман Василевич Скляр зиммасига юкланди.
HRW Хитой Шинжон-Уйғур автоном районида автомобиль қисмларини тайёрлашда зарур бўлган алюминий ишлаб чиқаришда меҳнат лагерларида сақланаётган миллионлаб хитойлик мусулмонларни мажбурий ишлатаётганликда айблади.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Бишкек ИЭСдаги авария бўйича Қирғизистонга ёрдам беришини маълум қилди. Жумладан, Ўзбекистон Ўшга суюлтирилган газ баллонларини етказиб берди.
Британия Россияга қарши санкциялар четлаб ўтилаётгани сабабли Жанубий Кафказ ва Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистонда молиявий разведкани кучайтириш ниятида, дея ёзмоқда француз махсус хизматларига алоқадор Intelligence Online нашри.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Францияни Арманистонга ҳарбий кўмак кўрсатиш орқали минтақадаги кескинликни оширишга ҳисса қўшишда айблади.
Туркияда хусусий детективлар орқали Исроил разведка хизмати – МОССАДга маълумот сотган етти нафар гумондор қўлга олинди. Улар биографик маълумотлар, фото-видео ҳужжатлар тўплаш, жонли кузатиш ва нишонларга қарши кузатув мосламаларини жойлаштириш каби фаолиятларни амалга оширган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасининг Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги конвенцияга қўшилиши тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонун Қирғизистон фуқароси ҳисобланган маҳбусларни кейинги жазо муддатини ўз мамлакатида ўташига асос бўлиб хизмат қилади.
2023 йилда Туркияга 57 миллиондан кўпроқ (+11,1%) сайёҳ ташриф буюрди. Туризмдан тушган даромад эса 54,31 миллиард долларни (+16,9%) ташкил этди.
2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми режалаштирилган 500 минг тоннадан 550 минг тоннагача оширилади.
Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков февраль ойида Владимир Путиннинг Туркияга ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. У Украина мавзуси музокараларнинг асосий мавзуси бўлишини айтди.