Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда қурилишни «коррупциядан холи соҳага»га айлантириш бўйича чора-тадбирларни маълум қилди. Жумладан, мутасаддиларга эскирган 105 та қурилиш нормаларини илғор хорижий тажриба асосида қайта ишлаб чиқиш топширилди.
Истанбулнинг Сариер туманидаги Санта Мариа католик черковига ниқобли икки қуролланган шахс ҳужум қилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Ҳужум ортидан 47 киши, жумладан, икки нафар хорижлик – Россия ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинган.
АҚШ Давлат департаменти Туркияга 40 дона F-16 Block қирувчи самолётини сотиш, мавжуд 79 та F-16 ни модернизация қилиш ва уларга эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича расмий хабарнома жўнатди. Туркия Швециянинг НАТОга қўшилишини маъқуллагани ортидан ушбу қарорга Конгресс томонидан рухсат берилиши эҳтимоли катта.
Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиев Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салам Ҳанафий билан учрашди. Учрашувда Катта ва Кичик Помирдаги афғон қирғизларининг аҳволи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Озарбайжон ўз ҳудудларида арманлар томонидан жойлаштирилган миналар сони 1 миллиондан ошиб кетганини маълум қилди. 2020 йилда Қорабоғдаги уруш тугаганидан буён 342 нафар Озарбайжон фуқароси мина портлашларидан жабр кўрган, улардан 65 нафари, жумладан, 3 нафар журналист ҳалок бўлган.
Исроилнинг қурилиш соҳасига ишчи ёллаш учун Ўзбекистонга борган делегацияси турли бюрократик тўсиқларга учраб, қуруқ қўл билан қайтгани айтилмоқда. Исроил Ҳиндистон ва Шри-Ланкада ҳам муваффақиятсизликка учради.
Озарбайжоннинг Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси (PACE)даги делегацияси тузилмадаги фаолиятини тўхтатди. “Дунёда ҳеч ким, шу жумладан, бу хонада ўтирганлар ҳам Озарбайжон билан таҳдид ва шантаж тилида гапира олмайди. PACE тарихида ҳеч қачон бу ташкилот ўзини бундай уятсиз тутмаган. Европа Парламент Ассамблеясида вужудга келган чидаб бўлмас ирқчилик, озарбайжонофобия ва исломофобия муҳитига қарамасдан, Озарбайжон делегацияси кейинги хабарномага қадар Европа Парламент Ассамблеясидаги ўзаро ҳамкорлиги ва иштирокини тўхтатишга қарор қилди”, — дейилади Озарбайжон делегацияси баёнотида.
Ўзбекистонда Украинадаги урушга кетишни режалаштирган “Вагнер” ҳусусий ҳарбий компанияси жангариси Алексей Хаматханов “Ёлланиш” моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга қамалди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 январь куни давлат ташрифи билан Хитойга борди. Ташриф давомида муҳим учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди. Azon Global ушбу ташрифнинг энг муҳим жиҳатларини қисқача тарзда эътиборингизга ҳавола этади.
Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ГНТА) Бош Ассамблеясида Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилишни маъқулловчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. 346 депутатдан 287 нафари Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш учун овоз берди.