Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон мудофаа саноати вазири Ҳаят Ҳарраж билан учрашди. Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва, айниқса, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни халқаро ва минтақавий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда янада чуқурлаштиришнинг муҳимлиги таъкидланган.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) интернетда қимор ўйинлари, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Мазкур чоралар Ўзбекистон резидентларига шу каби ноқонуний хизматларни тақдим этаётган хорижий юридик шахсларга ҳам тааллуқли. Буйруқ 9 октябрдан кучга киради. Аслида қимор қимор динимизда тақиқланган амал бўлиб, қонунан тақиқланиши ҳам талаб қилинади. Зеро, бугунги кунда қимор ўйинларининг аянчли оқибатларига кўп бора гувоҳ бўляпмиз.
Ўтган йили Қозоғистон аҳолиси фолбинлар ва астрологлар хизматига деярли 3 миллиард тенге (5,7 млн доллар) сарфлаган. Ушбу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 75 баробар кўпдир.
"Юксалиш" ҳаракати ўтказган сўровномада қатнашганларнинг 41,1 фоизи "элга тўй беришим керак" деган мажбурият сабаб тўйга катта харажат қилишини айтган. Ажабланарлиси, "Тўй қандай бўлиши керак?" деган саволга респондентларнинг аксарияти – 39,62 фоизи – "Камтарона" вариантини танлаган. "Дабдабали, ҳашаматли" вариантини эса атиги 6,66 фоиз респондент афзал кўрган.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Америка Қўшма Штатларининг узоқ йиллик савдо ва сармоявий ҳамкори сифатида адолатли ҳамда ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлаган.
Бунга Grok’нинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк ва диний қадриятларни ҳақорат қилган баёнотлари сабаб бўлган. CNN маълумотларига кўра, бот сўнгги пайтларда антисемитистик клишеларни ҳам ишлата бошлаган ва ҳатто сўровлардан бирида Адольф Гитлерни мақтаган.
Абу-Дабида бўлиб ўтаётган Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги музокаралар оддий дипломатик учрашув эмас, балки Россиянинг Жанубий Кавказдаги икки асрлик гегемонлигининг тугаганини билдирувчи тарихий воқеа. Бу сафар Кремль ушбу минтақадаги муҳим тинчлик жараёнидан бутунлай четда қолди. Ҳеч шубҳасиз, бу жараён Ўзбекистон учун ҳам муҳим сабоқ бўлиши керак. Чунки биз ҳам тарихда Россия империясининг таркибида бўлганмиз. Кавказдаги бугунги геосиёсий ўзгаришлар Марказий Осиёга ҳам ишора бермоқда: ҳудудий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, мустақил ташқи сиёсат юритиш ва янги иттифоқлар шакллантириш вақти келди.
Қозоғистон туризм ва спорт вазирлигининг янги буйруғига кўра, спортчилар, мураббийлар ва спорт ҳакамларига сўкиниш ҳамда ўз диний эътиқодини намойиш этиш тақиқланди. Шунингдек, улар машғулотлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш ёки оммавий жойларда спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилиши керак.
БМТ ишчи гуруҳи Ўзбекистон биринчи президентининг қизи – Гулнора Каримова ноҳақ ҳибсга олинган, деган хулосага келганди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий марказига кўра, ишчи гуруҳ фикри бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилган, Каримовага оид ишда қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилинган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев масъулларга эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди. Унинг қайд этишича, эрта никоҳ ва эрта туғруқларнинг олдини олиш чоралари кескин кучайтириш мақсадида Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги тизимлари интеграция қилинган. Уларни дарҳол аниқлаш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш имконияти кенгайтирилган.