Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж-умра маркази янги умра мавсуми 2025 йил август ойидан бошланишини эълон қилди.
2020 йили, Тайерга “сепаратизм” ва “терроризм” айбловлари билан 25 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Бу ҳукм у турмуш ўртоғи билан Мельбурнга учиш арафасида чиқарилган. БМТ Хитой ҳукумати унга қарши бирор-бир ишончли далил тақдим этолмаганига эътибор қаратди. Тайернинг қамоққа олиниши эса бевосита унинг уйғур миллатига мансублиги, Ислом динига эътиқод қилиши ва Туркияда бўлганлиги билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Эндиликда идоралар ўзларига тегишли соҳани мустақил тартибга солиш ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қила олади. Идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказишда қайта ишлаш (таҳрирлаш) имконияти яратилади.
Сардор Умурзоқов президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Абдулазиз Камилов эса президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси бўлди.
Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолияти тугатилди. Бундан давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилиши кўзланмоқда.
Украинада ҳалок бўлган Россия армияси сафидаги 118 минг аскар орасида 500 нафардан ортиғи хорижлик. Улар орасида ўзбек ва тожиклар етакчи ўринда турибди. Украинада ҳалок бўлган ҳарбийлар рўйхатини тузган BBC, Mediazona ва кўнгиллилар жамоаси 66 ўзбекистонлик ва 72 тожикистонлик фуқаронинг шахсини аниқлади.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ўқув машғулотлари 15–21 июль кунлари “Термиз” полигонида бўлиб ўтади. Ҳарбий бўлинмалар чегара ҳудудларига ноқонуний қуролли тузилмалар кириб келган тақдирда уларни аниқлаш ва йўқ қилиш, душманнинг кичик гуруҳларига қарши урушиш ва бошқа машқларини бажаради. Россия ҳарбий контингентининг асосий қисмини Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий базаси бўлинмалари ташкил этади.
Қозоғистоннинг Уралск шаҳрида қимор ўйинларида қатнашгани учун 24 нафар амалдор интизомий жазога тортилган, улардан 16 нафари лавозимидан озод этилган. Прокуратуранинг маълум қилишича, гап шаҳар ҳокимлиги, молия бошқармаси ва милиция ходимлари ҳақида кетмоқда. Улар букмекерлар орқали, жумладан, тақиқдан кейин ҳам қиморга пул тикишган.
Аш-Шарънинг ушбу ташрифи мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда турли соҳаларда ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиши кутилмоқда. Музокаралар кун тартибидан минтақавий хавфсизлик, иқтисодий шериклик, маданий алмашинув ҳамда ўзаро манфаатли бошқа долзарб масалалар ўрин олган.
Юқори лавозимдаги сионист амалдори исроил билан Туркия ўртасида ҳарбий тўқнашувлар хавфи ортиб бораётганини айтган. Анқаранинг мақсади Усмонийлар империясини тиклаш ва Қуддус устидан назоратни қайтариб олиш, деган у Breitbart News нашрига берган интервьюсида.