Бугун икки мамлакат етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказади, “Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўяди ва Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносини очиб беради. Эртага, 3 июль куни Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев мулоқотни Озарбайжоннинг Қорабоғ туманида давом эттириб, Хонкендидаги қўшма тикувчилик фабрикаси ва Ағдам шаҳридаги “Иморат” тарихий-меъморий мажмуаси билан танишади.
Хўжаобод туманида уйида жанжал чиқарган маст фуқаро уни зарарсизлантириш мақсадида келган профилактика инспекторини пичоқлади. Оқибатда ходим шифохонага олиб кетилаётганида вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятда айбдор деб топилган шахс 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 2-4 июл кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Андижон туманида яшовчи шахс яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган ноқонуний қимор ўйини ташкил қилгани фош этилган. Воқеа жойидан 4 млн 535 минг сўм пул ҳамда 300 АҚШ доллари, 4 дона ҳайвон суягидан ясалган ошиқ, шунингдек, ўйин ташкиллаштирилган хонадон эгасидан 550 минг сўм чўтал пули далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Олдинроқ, Истанбулда фаолият олиб борувчи LeMan журнали Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга аталган карикатурасини чоп этди. Карикатулар тарқалганидан сўнг бир гуруҳ мусулмонлар ўз норозилигини билдириб, намойишга чиқди. Айни дамда, LeMan журналида чоп этилган карикатура юзасидан "дийний қадриятларни ошкора таҳқирлаш" моддаси бўйича тергов ишлари бошлангани айтилмоқда. Иш доирасида 4 нафар шахс: карикатура муаллифи, муҳаррирлар ва муҳарририят раҳбарини қўлга олиш бўйича қарор чиқарилган.
Euronews Тошкент шаҳрида ваколатхонасини очди. Европадаги 24 соатлик янгиликлар канали ўн уч тилда жаҳон воқеалари ҳақида видео-янгиликларни ва аудио шарҳларни намойиш этади. Euronews 1993 йил 1 январда Франциянинг Лион шаҳрида ташкил этилган.
Маданият вазирлигининг ушбу қарори Россия ҳуқуқ-тартибот органларининг Екатеринбургдаги ҳаракатларига жавобан қабул қилинган. У ерда муҳожирларга қарши кенг кўламли рейдлар ўтказилиб, 50 дан ортиқ озарбайжонлик қўлга олинганди. Озарбайжон ТИВ Россия хавфсизлик кучларининг бу ҳаракатларини "қабул қилиб бўлмас зўравонлик" деб атаган.
Ўзбекистон қонунчилигига киритилган янги ўзгартиришларга кўра, эндиликда қўлга олинган шахслар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан аввал мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўрик чоғида қамоққа олинганнинг танасида жароҳат, шикастланиш ва яралар аниқланганда зудлик билан прокурорга хабар берилади.
Ушбу ҳалол ресторан шаҳар марказида жойлашгани билан аҳамиятлидир. Овқатланиш муассасаси оилавий форматда ишлайди: бу ерда спиртли ичимликлар таклиф қилинмайди. Лойиҳа асосчиси, тадбиркор Радик Минихановнинг айтишича, ресторан менюсида Қозоғистон, Ўзбекистон, Чеченистон, Татаристон ошхоналарига хос таомлар мавжуд.
Қозоғистон парламентининг ҳар икки палатаси жамоат жойларида юзни ёпадиган кийим-кечакларни кийишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ушбу ҳужжат президентнинг имзоси учун юборилган.