Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссиясининг хулосасида келтирилишича, Ўзбекистонда мавжуд пенсия тизими ислоҳ қилиниши лозим. Бундай чора-тадбирлардан бири сифатида пенсия ёшининг паст кўрсаткичларини босқичли равишда ошириш ҳам келтирилган.
Россия таълим вазири Сергей Кравцов Давлат Думасидаги мажлисда сўзга чиқиб, МДҲ мамлакатларидаги тарих дарсликларида Россияга нисбатан салбий муносабат борлигини иддао қилди. Унинг айтишича, бундай ёндашув айниқса, совет даврига тўғри келади. Шу боис таълим вазирлиги, МДҲ давлатлари билан ягона тарихий ўтмишни талқин қилиш бўйича ёндашувларни келишиш устида ишламоқда.
Янги тузатишларга кўра, парламент депутатлари, вазирлар маҳкамаси раиси ва аъзолари, конституциявий, олий ва маҳаллий судлар судьялари, прокурорлар, терговчилар, миллий банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда миллий хавфсизлик ходимлари учун қирғиз тилини билиш мажбурияти жорий этилади.
Янги қонунга кўра, диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз вояга етмаган шахсга Исломдан сабоқ бериш, худди шунингдек вояга етмаган шахсга хусусий тартибда динини ўргатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу ҳужжат сенаторлар томонидан маъқулланиб, имзолаш учун президентга юборилган.
Қирғизистон парламенти порнографик контент мавжуд бўлган веб-сайтларга киришни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Қайд этилишича, қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишларда муҳокама қилиниб, 60 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланган. Фақатгина бир депутат қарши овоз берган. Ҳужжат ҳозирда президент Садир Жапаров имзосини кутиб турибди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ билан мудофаа саноатидаги ҳамкорликнинг ривожланиши икки томонлама савдо ҳажмини 100 миллиард долларга етказишга хизмат қилишини айтиб ўтган.
Хитой ҳукумати ҳар йили юзга яқин маҳаллий фабрикаларни танлаб олиб, уларни биржага олиб чиқмоқда. Аммо бу иқтисодий ўсиш замирида оммавий таъқиблар, мажбурий меҳнат, экологияга зарар ва мусулмонлар диёридаги ресурсларни Хитой ички ҳудудларига олиб чиқиб кетиш каби даҳшатли жараёнлар яширинган.
Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Истанбулда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан учрашди. У мамлакатлар ўртасидаги чуқур тарихий алоқаларга эътибор қаратиб, Туркияни Исломий Амирлик ташқи сиёсатида “алоҳида ва стратегик” роль ўйнайдиган давлат сифатида қайд этди.
Мусулмонлар зўравонлик, қотиллик, уруш, динсизлик ва Исломни масхара қилиш каби саҳналари мавжуд бўлган ўйинларни ўйнаши қатъиян ман этилади. Counter-Strike 2, Dota 2, GTA каби оммалашган, бироқ исломий ахлоққа зид бўлган ва номақбул контентларни ўз ичига олган ўйинлар биз мусулмонларга жоиз эмас.
Имтиҳонда тинглаб тушуниш топшириқлари сони иккитадан тўрттагача оширилади. Имтиҳонни муваффақиятли топшириш учун мажбурий минимал балл белгиланади. Худди шундай мажбурий баллар тизими гапириш бўлими учун ҳам жорий этилган. Бу баллар вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун талаб этилади. Ўзгартиришлар 2025 йил 10 июлдан кучга киради.