Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Италия" форматидаги олий даражадаги саммитда иштирок этади.
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси бош вазири Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Самарқанд халқаро аэропортида бош вазирни давлат раҳбари шахсан кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 29 май куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистонда Зулҳижжа ойининг биринчи куни бугун, 28 майга тўғри келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази маълум қилди. Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади. Шунга кўра, Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь, жума кунига тўғри келиши кутилмоқда. Ўз навбатида арафа куни 5 июнь, пайшанба кунида нишонланади. Ҳижрий тақвимга кўра, Қурбон ҳайити Зулҳижжанинг 10-куни бомдод намозидан сўнг бошланиб, 13-куни аср намозига қадар давом этади.
Хитой бугун дунёдаги муҳим минералларни етказиб берувчи асосий давлатга айланган: сабаби Шарқий Туркистоннинг табиий бойликлари Хитойнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Хитой режими маълумотларига кўра, Шарқий Туркистоннинг табиий бойликлари ниҳоятда катта бўлиб, у ерда 153 турдаги минераллар аниқланган. Шундан 103 тури бўйича тасдиқланган захиралар мавжуд.
2025 йил Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга элликбоши сифатида юборилган Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги "Ракат" жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди. Маълум қилинишича, у Саудия Арабистонида бетоб бўлиб, комага тушиб қолган ва 26 май куни тонгда вафот этган. Azon Global жамоаси домланинг яқинларига таъзия изҳор этади.
Анқара Билим Университети таркибида Туркияда илк бор Исломофобияга қарши курашиш бўйича илмий марказ ва тадқиқот институти (CENTERCIF) очилди. Очилиш маросимида маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Рим империясидан то замонавий мустамлакачиликгача бўлган даврларда диндорларнинг қандай зулмларга дучор бўлганини ҳикоя қилиб берди.
Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га авдокати билан кўришишга рухсат берилди. Устознинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколатли икки адвокатларидан ташқари кўплаб адвокатлар кўнгилли равишда бу ишга қўшилмоқчи бўлдилар. Аммо мутасаддилар Устоз Мубашшир Аҳмадга фақат битта адвокатнинг ҳимоя қилиши етарли экани айтиб, қолганларининг хизматидан воз кечиш ҳақида тилхат ёзиб беришларини талаб қилган. Мубашшир домла бу шартни бажарганлар. Ҳозирда Устозни бир ваколатли адвокат ҳимоя қилмоқда.
Миниатюралар Иккинчи Ренессанс даври экспозицияларининг “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”дан ўрин олади. Девор бўйлаб жами 16-18 та миниатюра ўрин олиб, қўш саҳифаларни ҳисоблаганда 21 та миниатюрани ташкил этади. Айни пайтда миниатюралардан иборат девор эскизи яратилган. Унда Ҳирот Бухоро, Самарқанд ва ҳинд миниатюра мактаблари асосида ишланган миниатюралар саралаб олинган. Деворий суратларни чизишда 100 га яқин рассом иштирок этмоқда.
Туркиянинг Диёрбакир шаҳридаги "Адолат ва Тараққиёт партияси" депутати ва "Улуғ" жоме масжидининг собиқ имоми Меҳмет Саид Яз АҚШ исроилга бераётган қуролларининг пулини араб давлатлари тўлаётганини айтди. Депутат исроилни қўллаб-қувватлаётган мусулмон давлатлар раҳбарларини танқид қилиб, улар "тахтини бутга айлантириб, имонини сотгани учун Аллоҳнинг жазосига йўлиқиши"ни қўшимча қилган.