Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси 6 йилдан 10 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум этилди. ДХХнинг хабар беришича, жамоат аъзоларининг баъзиларида ҳижрат қилиш нияти пайдо бўлгани маълум қилинди.
Қирғизистонда 10 июндан ноқонуний муҳожирликда юрган чет элликларга қарши «Нелегал» деб номланган кенг кўламли махсус операция бошланади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатда 5 мингдан зиёд ноқонуний муҳожирлар мавжуд.
Россия Президенти Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Антон Кобяков собиқ Совет Иттифоқи ҳақида баҳсли баёнот билан чиқди. Унга кўра, СССР ҳуқуқий жиҳатдан ҳали ҳам мавжуд. Сабаби иттифоқни тарқатиш тартиби ҳали конституциявий жиҳатдан тўлиқ бажарилмаган.
Саммитда ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикрлар алмашилган. Мирзиёев Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ фаолияти ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Туркий маданият жамғармаси кенгашининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилган.
Туркия Миллий разведка ташкилоти (МİТ) Хитой разведкаси билан алоқадорликда айбланаётган 7 кишилик жосуслик тармоғини фош қилди. Тезкор операция натижасида уларнинг давлат хизматчиларига тегишли телефон қўнғироқлари, SMS хабарларини кузатгани ҳамда уйғур жамоаси вакилларининг жойлашувини аниқлаш мақсадида сохта сигнал узатувчи станциялардан фойдалангани аниқланган.
Озарбайжонлик депутат Гудрат Ҳасангулиев Нахчивон шаҳридаги Асҳоби Каҳф ғори ҳудудида Маккадаги Каъбанинг айнан нусхасини яратиш ташаббуси билан чиқди. Унинг таъкидлашича, Маккада муқаддас зиёратгоҳга фақат чекланган миқдордаги одамлар кириши мумкин. Асҳоби Каҳфдаги янги Каъбага эса барча зиёратчилар бемалол кириши мумкин бўлади.
Агар суд мажлисининг аудио ва видео ёзувлари мавжуд бўлмаса, бу суд қарорини ўзгартириш, қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш учун асос сифатида кўрилади.
Шавкат Мирзиёев 3 ой ичида АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик визасиз кириш режимини жорий этиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари АҚШ ҳудудига кириши учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлаш буюрилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи доирасида икки давлат ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатларини ўрнатишга келишиб олди. Шунингдек, Инвестициявий ҳамкорлик дастурини қабул қилиш, 2026 йилни Ўзбекистон ва Венгрия маданияти йили деб эълон қилиш, ҳаво қатновини ривожлантириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
РФ Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикиннинг айтишича, Россия фуқаролигини олган 20 мингдан ортиқ ўзбек, қирғиз ва тожик ёшлари Украинага қарши урушиш учун олдинги сафларга ташланган.