Мисрда хорижликлар, жумоадан ўқиш мақсадида келганларни текшириш кучайтирилди. Жумладан, миграция қоидаларини бузганликда гумонланиб, беш нафар Ўзбекистон фуқароси ушланган. Кейинроқ улардан бири қўйиб юборилган.
АҚШ Давлат департаменти томонидан ўтказиладиган Diversity Visa (DV) — Green Card лотереяси натижаларига кўра, 2025 йилги дастурда Ўзбекистон фуқароларидан 5 564 нафар киши ғолиб деб топилди. Бу кўрсаткич жаҳон бўйича энг юқори натижа сифатида қайд этилди.
Хукумат қарори билан 1 сентябрдан хорижий мамлакатларда қонун бузиб, депортация қилинган ёки Ўзбекистон обрўсини тўккан фуқароларга икки йил муддатга хорижга чиқиш паспорти берилмайди. Истисно ҳолатлар Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга депортация қилингани ва қамоққа олинганини тасдиқлади.
Инглиз ҳарбийлари Ироқ ва Афғонистонда тинч аҳолини, шу жумладан болаларни отиб ўлдириш, маҳбусларни мунтазам қатл этиш ва одамларни ухлаб ётган жойида портлатиб юбориш каби ваҳшийликларга қўл урган.
Бугун, 13 май куни илк гуруҳ зиёратчиларимиз Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Жорий мавсумда Ўзбекистондан 15 000 нафар киши ҳаж сафарига йўл олади. Парвозлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Андижон, Фарғона, Наманган, Термиз ва Урганчдан амалга оширилади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2025 йилги Ҳаж мавсуми бошланиши ва йўловчилар оқими кўпайиши сабабли май ойи давомида Доғистон пойтахти Махачқалъадан Тошкентга рейслар кечикиши мумкинлигини маълум қилди.
Туркиянинг йирик партияларидан бири, Эрдўғон раҳбарлигидаги "Адолат ва тараққиёт" партиясининг асосий иттифоқчиларидан бири бўлмиш ҲуДаПар ("Ҳур даъво") партияси ҳукуматни ўзбекистонлик машҳур олим, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад билан боғлиқ масала бўйича шаффоф баёнот беришга чақирди. "Халқаро қонун ва Туркия томонидан тан олинган шартномалар зулм қилиниш хавфи остидаги шахсларнинг бирор талабга кўра топшириб юборилишини тақиқлайди. Инсонпарварлик тамойилларига ва қочқинларнинг бошпана сўраш ҳуқуқига риоя қилиниши нафақат конституциявий, балки виждоний мажбурият ҳамдир", дейилади ҲуДаПарнинг баёнотида.
Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинган. Уни 9 май куниёқ шошилинч тарзда депортация қилишмоқчи бўлишгани, лекин жамоатчилик аралашуви туфайли Эдирнега жўнатилгани билдирилмоқда. «Эдирнедаги Миграция идорасида разведка назорати остида сақланган, кейинчалик шанба куни яна Истанбулга қайтарилган. Бу орада у юридик тизимдан четлаб ўтилган ва ноқонуний тарзда Ўзбекистонга топширилган», дейилади туркиялик адвокат Иброҳим Эргиннинг баёнотида. Унга кўра, хавфсиз жой истаб, бошпана сўраб келган инсонни мамлакатига қайтариб бериб юбориш ҳам қонуний, ҳам диний ва ҳам виждоний жиҳатдан жоиз эмас.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида янги қонунга риоя қилинишини таъминлаш кампанияси доирасида полиция ходимлари текширувлар ўтказди. Қарийб 300 нафар муслима аёл ниқобини ечишга мажбурланиб, уларга оғзаки огоҳлантириш берилган. Олдинроқ, мамлакатда аёлларнинг ниқоб билан юришини тақиқловчи қонун қабул қилиниб, 1-февралдан бошлаб тақиқни бузганлик учун 20 минг сом (тахминан 230 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланганди.