40 йилдан ортиқ давом этган қуролли курашдан сўнг Курдистон Ишчилар партияси (PKK) ўзини ўз-ўзидан тугатиш ва қуролларни топшириш қарори қабул қилганини эълон қилди. Бу қарор Туркия билан тинчлик ташаббуси доирасида, шимолий Ироқда бўлиб ўтган партия қурултойида қабул қилинди.
Uzbekistan Airways Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб Тошкент ва Деҳли, Мумбай, Лаҳор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет ўртасидаги йўналишлар бўйича парвозлар жадвалида мажбурий ўзгаришлар бўлишидан огоҳлантирди. Баъзи ҳолатларда учиш вақти ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроққа ошиши мумкин.
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ва Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик дастурини амалга ошириш режасини имзолади. Шу билан бирга Холмуҳамедов россиялик ҳамкасбига Москвадаги ҳарбий парадда қатнашган Ўзбекистон ҳарбий контингентини тайёрлаш учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирган.
Ҳиндистон–Покистон можароси давом этаркан, мамлакат бош вазири Модига яқин бўлган нафақадаги генерал Гагандеп Бакши Туркияга қаратилган баёнотлар билан чиқди. YouTube’даги New India Junction канали орқали Туркияга очиқ таҳдид қилган Бакши Ҳиндистон ўзининг ядровий қудрати билан зарурат туғилса Туркияни парчалаб юбориши мумкинлигини таъкидлаган.
Учрашувда Ўзбекистон-Россия иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда Путиннинг ўтган йилги Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўрилган. Айниқса, гуманитар алмашинувлар, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларида самарали бўлаётгани катта мамнуният билан қайд этилган.
Қозоғистонлик сенатор Амангелди Толамисов мамлакатда демографик стратегияни қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келганини маълум қилди. Унинг айтишича, туғилиш даражасининг пасайиши, аҳоли қариши ва айниқса, шимолий ва шарқий ҳудудлардан миграция оқимининг кучайиши сабаб мамлакат жиддий демографик муаммолар қаршисида қолган.
Хитой "Шинжонга ёрдам ва ҳудудни ривожлантириш" шиори остида Шарқий Туркистоннинг табиий бойликларини ўзлаштириш ва мажбурий меҳнат марказларини кенгайтиришга қаратилган 500 та йирик лойиҳани амалга оширмоқчи.
Россия президенти Владимир Путин таклифига кўра, бир неча давлат раҳбарлари ва расмий шахслар Москвага Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун борадиган бўлди. Озарбайжон ва Лаос президентлари Илҳом Алиев ва Тҳонглоун Сисоулит парадда қатнашмаслигини билдирган. Шу тариқа, Ғалаба парадида аввал хабар қилинганидек 29 эмас, 27 та давлат раҳбари меҳмон бўлиши кутилмоқда.
Андижон вилоятида Жанубий Фарғона канали қирғоғи ўпирилиши оқибатида 100 га яқин хонадонга сув кирди. Ҳодисага қўшимча ГЭС қуриш учун каналга ортиқча сув ташлангани сабаб бўлди.
Ўзбекистонда дин ҳаёти тобора шахсий, онгли ва маърифий тус олмоқда. Жамиятда анъанавийликка ҳурмат сақланар экан, уни замон талаблари билан уйғунлаштириш истаги ҳам ортмоқда. Ўзбекистон фуқаролари динни фақат руҳий таянч эмас, балки онгли, илмли ва ижтимоий масъулиятли куч сифатида кўришни истамоқда.