Ўзбекистон президенти замонавий хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, ривожланаётган давлатларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгашини трансформация қилиш ва унинг таркибини кенгайтиришга чақирди.
Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 80-юбилей сессияси тадбирлари доирасида ўзи учун ажратилган қароргоҳда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди. Учрашувда жорий йил 5 сентябрь куни Трамп ва Мирзиёевнинг телефон орқали мулоқотида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган. Times of Malta нашрининг ёзишича, Сержо Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкентда туғилган. Унинг уша пайтдаги тулиқ исми Сергей Гороховский булган.
Ўзбекистонда “Оқилона истеъмол” (Save food) дастурини амалга ошириш доирасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар белгиланган тартибда ўтказилиши қатъий назоратга олинади. Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (“куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.
Президент матбуот котибининг ёзишича, энди Ўзбекистонда кафолатланган тиббий хизматлар кўпайтирилиб, камбағал оилаларнинг бунга сарф қиладиган харажати 2 карра қисқартирилади. Бунда уларга бепул дори ва кафолатланган тиббий хизматлар пакети тақдим этилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумида нутқ сўзлаб, инсоният оқибатини олдиндан айтиб бўлмайдиган ўта кескин ва мураккаб даврни бошидан кечираётганини қайд этган. Унга кўра, 2015 йилдан буён глобал иқтисодий ўсиш суръати ўртача 3 фоизни ташкил этиб, олдинги ўн йилликка нисбатан секинлашган. Оқибатда, агар беш йил олдин дунёда 650 миллион аҳоли камбағалликда яшаган бўлса, бугун уларнинг сони 800 миллиондан ошган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев Остонада бўлиб ўтаётган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII қурултойида нутқ сўзлаб, кун сайин ядровий можаро эҳтимоли ошиб бораётганидан жиддий хавотир билдирди. У ўз сўзида Армагеддон (охирзамон уруши)нинг олдини олиш учун диний етакчиларни бирлашишга ва сиёсий арбобларга муҳим қарорларни жуда чуқур ўйлаб қабул қилишга чақирган.
Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан телекоммуникация тармоқларидан ёки интернетдан фойдаланиб, уятсиз ҳаракатлар қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Шунингдек, болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланади. Таъкидланишича, болаларни турли зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган ишлар амалга оширилишига қарамай, бу борадаги номақбул ҳаракатлар камаймаяпти. Маълумотларга кўра, 2025 йил 8 ойида вояга етмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш жинояти 36 фоизга ортган.
Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси Ўзбекистонда Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (AAOIFI) ҳамда Ислом молияси хизматлари кенгаши (IFSB) стандартларига мос келувчи исломий банк фаолияти учун зарур ҳуқуқий асос яратишга қаратилган. БМТ Тараққиёт дастури сўровномасига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 68 фоизи, бизнес вакилларининг эса 60 фоизи диний эътиқоди сабаб анъанавий банк хизматидан фойдаланишни хоҳламайди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, топилмалар орасида VIII асрга оид Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш тангалар ҳамда араб ёзувида битилган ноёб қўлёзма мавжуд. Қўлёзмада ҳандаса, риёзиёт, илми нужум ва тиббиётга оид маълумотлар ўрин олган.
Тендер котировка шаклида ўтказилиб, унда миллий ва халқаро компаниялар иштирок этиши мумкин. Ҳужжатларни топшириш учун сўнгги муддат – 2025 йил 22 сентябрь. Олдинроқ, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркманистон халқ маслаҳати раиси, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов Фузулий шаҳрида масжид қуриб беришга ваъда берганини маълум қилганди. Алиев бу таклифни "миннатдорлик билан қабул қилган".