Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилоти Миллий Хавфсизлик Кенгаши раисларининг III йиғилиши бўлиб ўтди.
“Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев Австрияда МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси билан Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борди. Музокараларда «Росатом» билан ҳамкорликда ва МАГАТЭ тавсияларига тўлиқ амал қилган ҳолда дастлабки ишлар аллақачон бошлангани қайд этилди.
Озарбайжон Чеченистонда уч нафар фуқаросининг ҳибсга олиниши муносабати билан Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси юборди. Нотада ушланган фуқароларини Украина ҳудудидаги уруш зонасига мажбуран ўтказиш эҳтимолидан хавотир билдирилган. Озарбайжон томони Россия ТИВдан вазиятни тушунишини ва ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришни талаб қилган.
Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидан водород сульфид (олтингугурт гази) сизиб чиқиши қайтадан бошланди. 4 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда (расмий манбаларда – 2 киши), жароҳатланганлар ҳам бор.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат геология-қидирув ва юқори қийматли маҳсулотлар занжирини яратиш йўлида икки давлат мулоқотини давом эттиришда муҳим қадам экани қайд этилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашувда Бразилия ва Хитойнинг Украинадаги урушни ҳал қилиш бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлади. У урушнинг янада авж олиши «тузатиб бўлмайдиган оқибатларга» олиб келиши, «қўшни халқлар эса тинч-тотув яшаши керак»лигини таъкидлади.
Остона шаҳрида "Марказий Осиё - Германия" саммити бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев унда иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетди.
Германия канцлери Олаф Шольц Марказий Осиёга илк ташрифи доирасида Ўзбекистонда бўлди. Ташрифдан кўзланган мақсад нима, қандай келишувларга эришилди?
Fergani Uzay бош директори Салжуқ Байроқдор компаниянинг биринчи сунъий йўлдоши бу йил учирилишини маълум қилди. Ширкат 2030 йилгача коинотга 130 та "Фарғони" сунъий йўлдошларини учиришни режалаштирган.
8-13 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтди. Унда 89 давлатдан 21 спорт тури бўйича 2500 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Навбатдаги ўйинларга мезбонлик қилиш эстафетаси Қирғизистонга топширилди.