Қозоғистон йил охиригача Германияга 1,2 млн тонна нефть экспорт қилишни режалаштирган. Бироқ Германия етказиб бериш ҳажмини 2,5 млн тоннага оширишни сўраган.
Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳида эҳсон қутисидаги пулларни ўғирлашга уринган шахс қўлга олинди. Ушбу шахс Гурлан туманида истиқомат қилувчи 33 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.
Қозоғистон Олий суди рўмол ўрагани учун дарсга киритилмаган ўқувчи қизни ҳимоя қилиб чиқди. Олий суд мактаб раҳбариятининг хатти-ҳаракатлари ўқувчининг таълим олиш ҳуқуқини бузганини тан олди. Қизнинг адвокати шунга ўхшаш ишлар аллақачон Павлодар, Қарағанда, Олмаота ва Туркистон вилоятларида ҳам кўриб чиқилгани, барча ҳолларда вилоят судлари ўқувчи қизларнинг ҳуқуқлари бузилганлигини тан олганини билдирди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатнинг шимолий ҳудудларида юзага келаётган мураккаб вазият сабабли ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқиб, қатор тавсиялар берди. Жумладан, хавфсизлик чораларини кўришга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди.
Қирғизистон Жогорку Кенеши республиканинг биринчи раҳбари Асқар Акаевнинг собиқ президент мақомини қайта тиклашга қарши чиқди. Амалдаги президент Садир Жапаров парламент ишига ҳеч қандай таъсир ўтказмаслигини билдирди.
Истанбулда туркий давлатларнинг тоғчанғи курортлари Иттифоқини ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланган. У Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистон тоғ курортлари вакилларини бирлаштиради.
Яқинда Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида очилган «Термиз» халқаро савдо марказига қўшни Афғонистондан минглаб харидорлар савдо қилиш ташриф буюрмоқда. Қайд этилишича, пештахталар бўшаб қолмоқда. Марказга афғонистонликлар махсус йўлак орқали кириш визасисиз ташриф буюришлари мумкин.
Ўзбекистон ва унинг халқи шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмайди. Бундай одамлар рўйхати юритилади. Ўзбекистон ҳудудидаги бундай шахслар чиқариб юборилади.
Покистон "Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон – Ҳинд океани портлари" халқаро транспорт йўлагини ташкил этишга расман қўшилди. Ушбу лойиҳанинг Осиё давлатлари ўртасидаги транспорт алоқаларини сезиларли даражада мустаҳкамлаши ҳамда санкциялар остида қолган Беларус ва Россия учун жаҳон денгизига қўшимча чиқиш имконини бериши кутилмоқда.
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қатар ва Покистон ҳарбийлари иштирокидаги “Чексиз биродарлик-III” машғулотлари якунланди. 400 дан зиёд ҳарбий хизматчилар қатнашган машғулотларга зирҳли машиналар, армия авиацияси ва дронлар жалб этилди.