Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин Тошкентда бўлиб ўтган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида сўзга чиқди. Жумладан, Михаил Мишустин Ўзбекистонни "Россиянинг ишончли ҳамкори" деб атади. Абдулла Арипов Ўзбекистон РФнинг етакчи компаниялари билан кооперацияни янада кенгайтириш ниятида эканини билдирди – баёнотлар.
Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фаҳрий консулхонаси очилди. Бурса, Адана, Анталиядан кейин тўртинчиси бўлган мазкур фаҳрий консулхона Трабзон вилоят ҳокимлиги (валилик) биноси қаршисидаги тарихий бинода жойлашган.
Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга келди. Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Мишустин Тошкент Технопаркида бўлиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари билан танишди.
Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси Россияга келиш учун узрли сабаблари бўлмаган фуқароларни ушбу мамлакатга сафар қилишдан вақтинча тийилиб туришга чақирди. Бунга “РФ ҳудудида жорий қилинган қўшимча хавфсизлик чоралари ва чет элликларнинг мамлакат чегарасини кесиб ўтишида назорат кучайтирилганини” сабаб қилиб келтирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент-Самарқанд пулли йўлини қуришни бошлаш кўзда тутилган қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, сентябрда тендер ўтказилиб, ишлар декабрда бошланиши керак. Лойиҳани 2028 йилда якунлаш ҳамда хусусий-давлат шериклик асосида бошқарувни хусусий операторга топшириш режалаштирилмоқда. Тошкент-Андижон, Самарқанд-Бухоро пулли йўллари, “Тахтақорача” довонида туннел қуриш ҳам режалаштирилган.
2005 йилда ҳокимиятдан ағдарилган Аскар Акаев Қирғизистон Жогорку Кенешига собиқ президент мақомини тиклашни сўраб мурожаат қилди. Парламент фракциялари ва депутатлари маслаҳатлашиб, якуний қарор қабул қилади.
Охирги вақтларда соқоли бор фуқароларимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сўроқ қилиниб, соқоллари олдирилаётгани ҳақидаги хабарларни кўп эшитяпмиз. Бунинг асл сабаби нима? Соқол қўйган эркакларнинг юқоридагиларга ёқмаслигими?! Ёки бу ҳам бир исломофобиянинг кўринишими?!
Ашхобод аэропортида рус тилидаги саволларни тушунмаган ва жавоб бера олмаган йўловчилар, асосан ёшлар, барча ҳужжатлари жойида бўлишига қарамасдан, қайтариб юборилмоқда. Ёшларни рейсларга чиқармаслик ҳолати Туркияга парвозларда ҳам кузатилмоқда.
Озарбайжон ва Ўзбекистон биргаликда паром ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Паромлар Ўзбекистон эҳтиёжлари учун тақдим этилади. Лойиҳа қиймати 150 миллион долларни ташкил этади.
2013 йилда давлат тўнтариши уюштириб, Муҳаммад Мурсийнинг қонуний ҳукуматини ағдарган Абдулфаттоҳ Сиси 12 йил ўтиб Туркияга келди. Ушбу ташриф доирасида мудофаа, энергетика, савдо-сотиқ ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Икки давлат раҳбарлари минтақавий муаммолар, жумладан, Ғазо сектори ва ишғол остидаги Фаластин ерларига ҳужумлар бўйича фикр алмашмоқчи.