Биз араб давлатларини душманга қарши туришга, Фаластинни қўллаб-қувватлашга чақирамиз, деган Фаластинлик ватанпарварлар.
Қатарнинг Al Jazeera телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда ҲАМАС доимий сулҳ учун исроиллик маҳбусларни бирданига озод қилишга тайёрлигини маълум қилди. Фаластин гуруҳи, шунингдек, пайшанба куни тўрт асирнинг жасадини топширишини ва шанба куни яна олти нафар тирик асирни озод қилишини тасдиқлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҲАМАСга ултиматум қўйиб, агар шанба куни тушга қадар барча исроиллик гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода ўт очишни тўхтатиш шартномаси бекор қилинишини айтди. У, шунингдек, исроиллик асирларга нимадир бўлса, жаҳаннам бошланишини қўшимча қилган.
Ҳаракат матбуот котиби Абу Убайданинг маълум қилишича, Исроил келишилган шартларга риоя қилмагани сабабли асирларни озод қилиш жараёни кечиктирилди. ҲАМАС ўз мажбуриятларига содиқ қолишини ва Исроил ўз шартномавий мажбуриятларини бажарган тақдирда асирлар озод этилишини таъкидлади.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо секторини «қўлга киритиш ва назорат қилиш» ҳақидаги баёнотини кескин қоралади. "Ғазо ўз халқиники, фаластинликлар ўз ерларини тарк этмайди," – дейди ҳаракат аъзоси Иззат ал-Ришк.
Трампнинг Фаластин аҳолисини кўчириб, Ғазони назорат қилиш қарори эътирозларга сабаб бўлди. Унинг бу баёноти Фаластин озодлик ҳаракати ҲАМАС томонидан кескин танқид қилинди. "Ҳеч бир давлатнинг ерларимизни босиб олишига, халқимиз устидан назорат ўрнатишига йўл қўймаймиз", дейилади ҲАМАС баёнотида.
ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги келишув доирасида асирларнинг иккинчи раунди алмаштирилди. Унда Ғазо секторида асирга олинган исроиллик тўрт нафар аёл аскар озод этилди. Келишув шартларига кўра, Исроил ҲАМАС томонидан асирга олинган ҳар бир аёл учун 50 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиш керак.
Исроил 2024 йил май ойида ўлдирилган деб даъво қилган ҲАМАС ҳарбий қўмондони Ҳусайн Файёд тирик эканлиги маълум бўлди. Фаластиннинг "Араб48" нашри хабар беришича, у яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўриниш берган.
Исроил уни неча марта ўллд га чиқарди, неча марта суиқасдлар уюштирди. Аммо ҳар сафар мағрур ва ғолиб бўлиб чиқиб келаверди. Ушбу мақолада ҲАМАСнинг янги раҳбари Муҳаммад Синвар ҳақида бизга маълум бўлган ҳақиқатлар ва ундан келажакда кутилиши мумкин бўлган қарорлар ва хатти-ҳаракатлар хусусида батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
ҲАМАС ҳаракати Москвага Ғазодаги гаровга олинган Россия фуқаролигига эга Александр Труфановни озод қилишга қатъий ваъда берди. РФнинг Исроилдаги элчиси Труфанов Ғазода асирликда бўлган ягона россиялик эканлигини таъкидлади.