ҲАМАС Ғазо секторида гуманитар ёрдамларни талон-тарож қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳларга қарши операция ўтказди. Хон Юнус ва Рафаҳда олиб борилган операция натижасида икки гуруҳга алоқадор 20 нафар қуролли шахс зарарсизлантирилди. Бу тўдаларнинг баъзилари ИШИД террор ташкилоти билан алоқада бўлган.
Ғазода қўли қонга ботганлар – институционаллашган Ғарб ва мисли кўрилмаган ёвузлик ўқини ўз ичига олган Исроил деб аталмиш ноқонуний геосиёсий тузилма муқаддаслик, фуқаролик, инсонийлик, қадриятлар ҳамда ўзга дин ёки маданиятни ҳурмат қилмайди. Уларнинг ижтимоий фалсафаси «қудрат – ҳақ», сиёсий назарияси эса «ўрмон қонуни»дир. Улар дунёни замонавий варваризм ёки ваҳшиёна «замонавийлик», деб таърифланувчи тубсизликка тортишга мойил.
Биринчидан, 7 октябрь ҳужумининг меъморларидан бири Яҳё Синварнинг ҳали ҳамон Ғазонинг турли қисмида самарали кураш олиб бораётганига далолат қилади. Уруш бошланганига бир йилга яқинлашаётганига қарамай, Исроил ўзи ва ҳомийси бўлган АҚШнинг барча илғор ҳарбий, разведка ва жосуслик қуроллари билан ҳам уни қўлга олиб, ўлдира олмаяпти. Бу Синвар уруш даврида ҲАМАСни ички ва ташқи сиёсатда бошқаришга қодир кучли шахс эканини намоён этади – Халқаро муносабатлар бўйича тадқиқотчи Маҳмуд Аллуч мақоласида.
Зулм ва хорликда ўлгандан кўра, шаҳидликни афзал кўрамиз. Бу сўзлар Теҳронда ўлдирилган ҲАМАС Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания ўрнига ҳаракатнинг янги раҳбари этиб тайинланган Яҳё Синварга тегишли.
ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги раҳбари Яҳё Синвар Эронда ўлдирилган Исмоил Ҳания ўрнига ташкилот Сиёсий бюроси раиси этиб тайинланди. Яҳё Синвар ким? Айрим муносабатлар.
ҲАМАСнинг Ғазо шимоли ва марказидаги ҳарбий батальонлари ўн ойлик Исроил ҳужумларига қарамасдан, жанговар салоҳиятининг бир қисмини тиклади. Тегишли маълумотлар Урушни ўрганиш институти, Америка тадбиркорлик институтининг “Критик таҳдидлар” лойиҳаси ва CNN қўшма ҳисоботида келтирилган.
Уруш, бу – уруш... Исмоил Ҳаниянинг ўлими ҲАМАСнинг янги раҳбари масаласини кўтарди. Олдинги икки етакчи, жумладан, асосчиси Шайх Аҳмад Ёсин вафот этди, бири деярли мўъжизавий тарзда тирик қолди. Ҳаракатнинг истиқболларини тушуниш учун нималарни билиш керак.
Исроил армияси 13 июль куни Ғазо секторидаги хавфсизлик зонасига уюштирилган ҳужум натижасида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти Иззиддин ал-Қассам бригадаси етакчиси Муҳаммад ад-Дайфнинг ўлдирилганини эълон қилди. ҲАМАС ушбу хабарларга изоҳ берганича йўқ. "Арвоҳ қўмондон" – Ад-Дайф ким?
ҲАМАСнинг Ғарбий Соҳилдаги етакчиси Мустафо Муҳаммад Абу Ара Исроил қамоқхонасида вафот этди. 63 ёшли Абу Аранинг “қасддан тиббий эътиборсизлик туфайли” оламдан ўтгани айтилмоқда.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ташкилот номидан номаълум шахснинг Париж Олимпиадасида “қон дарёси”ни оқизиш билан таҳдид қилган видеога алоқадорлигини рад этди. Кузатувчиларнинг фикрича, Фаластин қаршиликларини ёмонотлиқ қилишга уриниш ортида Исроил ва унинг иттифоқчилари турибди.