америкалик мусулмонлар
- 01
АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Апекс шаҳрида омборхонага ўхшаш бинода масжид фаолият кўрсатмоқда. 2009 йилда ушбу ҳудудда яшовчи ёш мусулмонлар саъй-ҳаракатлари билан очилган масжид бугун нафақат намоз ўқиш жойи, балки кўплаб исломий хизматларни кўрсатувчи марказ ҳамдир. Масжид асосчиларидан бири Холид Шаҳу "Ал-Жазира" телеканалига берган интервьюсида масжидни яратиш жараёни, улар дуч келган қийинчиликлар ва масжид ҳозирда кўрсатаётган хизматлар сўзлаб берди.
Араб ва мусулмон муҳожирлар ўз юртларини тарк этар экан, қалбларида порлоқ бир орзу билан Қўшма Штатлар томон йўл олишади. “Имкониятлар юрти”да улар ривожланган таълим тизими, даромадли иш ва фаровон ҳаётга эришишни мақсад қилишади. Аммо хилма-хиллик ва мультикултурализм (турли маданиятлар) мавжуд бўлган бу ўлкада муҳожирлар исломий қадриятлари ва одатлари билан янги ва бегона бир ҳаёт тарзи ўртасида мувозанат сақлашга мажбур бўлишади. Аслида ҳақиқий синов шу ердан бошланади. Хўш, мусулмонлар океан ортида динини сақлаб қола олишадими ёки интеграциялашув устун келадими?