АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали қарийб бир ярим соат суҳбатлашди. Давлат раҳбарлари Украинадаги можарони муҳокама қилиб, уни тинч йўл билан ҳал этиш зарурлигини таъкидлашди. Шунингдек, суҳбат давомида Трамп ва Путин Яқин Шарқдаги вазият, энергетика, сунъий интеллект ва долларнинг мустаҳкамлиги масалаларини ҳам муҳокама қилди.