АҚШ Давлат департаменти Исроилга 19 млрд долларлик F-15 самолётлари ва жиҳозларини, шунингдек, тахминан 774 млн долларлик танк ўқ-дорилари ва 583 млн долларлик ҳарбий машиналарни сотишни маъқуллади. Boeing компанияси F-15 қирувчиларини бир неча йил давомида ишлаб чиқариб, етказиб беради. Танк ўқ-дорилари эса зудлик билан топширилади.