арманистон
-
Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг амалдаги конституциясини ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини ўтказишга чақирди. Reuters агентлигининг ёзишича, бу Арманистоннинг азалий рақиби бўлмиш Озарбайжон билан тинчлик шартномасини тузишга ёрдам бериши мумкин.
-
Арманистон туризм қўмитаси раҳбари Лусине Геворкян меҳмонхона эгаларини мусулмон сайёҳлар учун намозхоналар ташкил этишга чақирди. Талаб бажарилмаса, тадбиркорлар лицензиядан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.
-
Арманистон томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ҳарбийлаштириш сиёсати, жумладан ҳинд ва француз қуроллари сотиб олинаётгани туфайли Озарбайжон ўз мудофаа бюджетини 2 миллиард долларга оширди.
-
Европарламент Озарбайжондаги вазият, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқнинг бузилиши, шунингдек, Арманистон билан муносабатларга оид резолюцияни қабул қилди. Резолюцияда арман ишғолидан озод қилинган ҳудудлардан ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш талаб қилинган. Озарбайжон ТИВ ушбу ҳужжатда келтирилган талаблардан норози бўлиб, ЕИ элчисини чақирди.
-
Озарбайжон ишғолдан озод қилинган ҳудудларда Арманистон армияси томонидан жойлаштирилган 158 мингдан ортиқ мина ва портламаган ўқ-дориларни тозалади. Уруш тугаганидан бери ишғол пайтида арман кучлари томонидан ўрнатилган мина портлашлари натижасида 70 нафар Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлди, 309 нафари яраланди.
-
Чегаранинг муайян участкасини делимитация қилиш бўйича илк бор келишувга эришилди. Халқаро кузатувчилар икки давлат ўртасидаги музокараларда сезиларли ютуқларга эришилганини қайд этдилар. “Бу Озарбайжон Республикасининг Газах вилоятининг 4 та қишлоғи – Бағанис Айрим, Ашаги Аскипара, Хейримли ва Қизилгажили (6,5 квадрат километр) ҳудудининг Озарбайжонга қайтарилишини таъминлайди”, дейилади хабарда.
-
Арманистон Тавуш вилоятидаги тўртта қишлоқни Озарбайжонга ўтказадиган бўлди. Арманистон бош вазири девони ушбу қарорни изоҳлар экан, бу чегарадаги хавфсизликка таҳдидларни камайтиришини маълум қилди.
-
7 апрель куни Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжон армияси позицияларини ўққа тутди. Озарбайжон жавоб чораларини кўрган.
-
Боку арманлар сўнгги 24 соат ичида Озарбайжон Қуролли кучлари позицияларига турли қуроллардан 30 марта ўқ узганини маълум қилди. Ушбу ҳаракатларга жавобан, Озарбайжон ҳам Арманистон позицияларини ўққа тутган.
-
Озарбайжон сўнгги вақтларда Арманистон билан шартли чегаранинг турли йўналишларида ҳарбийлар, зирҳли техника, артиллерия қурилмалари ва бошқа қуроллар тўпланаётганига муносабат билдирди.
- 01
- 02





















