Озарбайжон 2024 йил 13 мартда Европарламентда қабул қилинган “Европа Иттифоқи ва Арманистон ўртасидаги яқин алоқалар ҳамда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик битими зарурлиги тўғрисида”ги резолюция асоссиз ва нохолис, икки томонлама стандартнинг яққол намунаси деб атади.
Озарбайжон Арманистон томонидан босиб олинган 4 та қишлоқни зудлик билан қайтаришни талаб қилди. Шунингдек, арманлар ишғоли остидаги яна 4 та қишлоқни қайтариш масаласи демаркация жараёнида ҳал қилиниши айтилди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Францияни Арманистонга ҳарбий кўмак кўрсатиш орқали минтақадаги кескинликни оширишга ҳисса қўшишда айблади.
Озарбайжон ўз ҳудудларида арманлар томонидан жойлаштирилган миналар сони 1 миллиондан ошиб кетганини маълум қилди. 2020 йилда Қорабоғдаги уруш тугаганидан буён 342 нафар Озарбайжон фуқароси мина портлашларидан жабр кўрган, улардан 65 нафари, жумладан, 3 нафар журналист ҳалок бўлган.
Арманистон ишғолидан озод қилинган Хожаванддаги мактабда мина қопқони қўйиб кетилгани аниқланди.