бангладеш
-
Бангладеш раҳбари Муҳаммад Юнус Мьянмадаги роҳинжа мусулмонларига қарши “этник тозалаш”га барҳам бериш учун жаҳон ҳамжамиятини жиддийроқ чора кўришга чақирди. Кокс-Базардаги анжуманда нутқ сўзлаган Юнус "Бангладеш ҳозирда 1,3 миллиондан ортиқ роҳинжаларни қабул қилганини ва бу мамлакат иқтисоди учун оғир юк бўлаётгани"ни айтиб ўтган.
-
Бангладешда собиқ бош вазир Шайх Ҳасина даврида сўнгги 15 йил ичида энг камида 700 нафар мухолифат аъзосининг йўқолиши "Ойна уйи" деб номланган махфий қамоқхона билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб ёзмоқда New York Times нашри.
-
Бангладеш Қуролли Кучлари аёл зобитлар, аскар ва тиббиёт ходимларга ўз ҳарбий либослари услубига мос равишда ҳижоб ўрашларига рухсат берди. Армия раҳбарияти янги сиёсат аёлларни Бангладеш Қуролли Кучлари сафина қўшилишга ундашига умид билдирмоқда.
-
Бангладеш муваққат ҳукумати армия зобитларига кейинги 60 кун давомида бутун мамлакат бўйлаб махсус суд қилиш ҳуқуқини (юрисдикция) бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу ваколатлар армияга полиция тузилмаси ҳали ўз вазифаларини тўлиқ бажармаётгани, шунингдек, аҳён-аҳёнда содир бўлаётганган қўпорувчилик ҳаракатлари муносабати билан берилгани таъкидланди.
-
Бангладеш муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Тоуҳид Ҳусайн Мьянманинг Ракхайн штатидаги можаролардан қочган 8 мингга яқин роҳинжа мусулмонлари Бангладешга етиб келганини маълум қилди. “Мамлакат кўпроқ қочқинларга гуманитар бошпана бериш имкониятига эга эмас ва энди роҳинжа мусулмонларини қабул қила олмайди”, - деди у.
-
Яқин пайтларгача кучли ривожланаётган Осиёнинг кучли давлатларидан бири – Бангладешдаги талатўплар бунга мисол бўла олади. Бангладеш Бош вазири, мамлакат асосчиси ва “миллат отаси” Мужибур Раҳмоннинг қизи Шайх Ҳасина Вазед талабалар бошчилигида бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари ҳалокатли ва умуммиллий тартибсизликларга айланиб кетганидан сўнг истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди. Хабарларга кўра 76 ёшли бу аёл сиёсатчи вертолётда Ҳиндистонга қочиб кетди ва Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради.
-
Бангладешда муссон ёмғирлари туфайли рўй берган сув тошқини, кўчки ва дарё тошиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етди, 2 киши бедарак йўқолди. Ёғингарчиликлар оқибатларидан бутун мамлакат бўйлаб 5,6 миллионга яқин одам жабрланди, 35 минг бош чорва моллари хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.
-
Ҳиндистоннинг тўғонни очиб юбориши Бангладешда катта ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиб, гуманитар инқирозни юзага келтирди. Бунга қўшни мамлакатда яқинда ҳиндуларга ҳужум қилинганига жавоб сифатида йўл қўйилгани сабаб экани айтилмоқда. Умуман, кучли ёғингарчиликлар ва сув тошқинларидан Бангладешда 4,5 миллион киши жабрланди, охирги уч кун ичида 13 киши ҳалок бўлди.
-
Тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори, узоқ вақтдан бери Ҳасинанинг рақиби ҳисобланган ва "камбағаллар банкири" сифатида танилган 84 ёшли Муҳаммад Юнус Бангладеш ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланди.
-
Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина истеъфога чиқди ва қўшни Ҳиндистонга қочиб кетди. Мамлакат юзлаб одамларнинг ўлимига олиб келган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Армия штаб бошлиғи генерал Вақер-Уз-Замон муваққат ҳукумат тузилишини маълум қилди.
- 01
- 02





















