британия
-
Инглизларнинг 4-каналига кўра, йилнинг 9 ойида Лондондан Тел-Авивга қурол экспорти ҳажми 1 миллион фунт стерлингга етган. Бу ўзаро савдо тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Ажабланарлиси, шунча фактларга қарамай қироллик "экспорт қоидаларига қатъий риоя қилиши" ва сионистларга Ғазо сектори ёки Ғарбий Соҳилда жанг қилиш учун мўлжалланган қуролларни сотмаслигини даъво қилиб келмоқда.
-
Лондон полициясининг хабар беришича, камида 60 киши Британияда тақиқланган, исроил ишғолига қарши курашган Palestine Action ҳаракатини қўллаб-қувватлагани учун судга тортилади. Ҳаракат қиролликда "террористик гуруҳ" деб топилганидан кейин, унинг 700 дан ортиқ тарафдори қўлга олинган. Шу жумладан, ўтган дам олиш кунлари ҳам 522 киши ҳаракатга аъзоликда гумонланиб ушланган. Олдинроқ, уч нафар фаол июль намойишларида қатнашгани учун терроризм тўғрисидаги қонун асосида айбланганди – уларни энди қамоқ жазоси кутмоқда.
-
Куни кеча Миллий статистика бошқармаси (ONS) Яҳё исми илк бор Британияда туғилган болалар учун қўйилган исмларнинг топ–100 талиги – 93-ўриндан жой олганини маълум қилди. 2024 йилда 583 нафар болага Яҳё исми қўйилган – бу 2023 йилга нисбатан 33 поғонага ўсиш, деганидир.
-
Улар орасида IX–XIII асрларга оид Қуръон қўлёзмалари, ноёб заргaрлик буюмлари, тарихий матолар ва бадиий асарлар мавжуд. Британия музейларида ҳануз Ўзбекистон тарихига оид 800 дан ортиқ маданий мерос намуналари сақланмоқда.
-
Лондонда ҳамшира оқ халатига тарвуз шаклидаги нишон таққани учун муаммога йўлиқди. Тиббиёт муассасасида ҳамширани "тарғибот рамзларини ноўрин таққани" учун айблашди. "исроил учун адвокатлар" ҳуқуқий ташкилоти ҳам инглиз ҳамширасининг устидан судга арз қилиб, бундай нишон тақишни антисемистик ҳаракат деб атади.
-
Инглиз ҳарбийлари Ироқ ва Афғонистонда тинч аҳолини, шу жумладан болаларни отиб ўлдириш, маҳбусларни мунтазам қатл этиш ва одамларни ухлаб ётган жойида портлатиб юбориш каби ваҳшийликларга қўл урган.
-
Британия ҳукумати инглизлар билан бирга "Толибон"га қарши курашган минглаб собиқ афғон аскарларига сиёсий бошпана беришдан бош тортди. Собиқ афғон батальонининг бир аъзоси BBC билан суҳбатда ўзини инглизлар вақтида фойдаланиб, энди отиб юборилган кераксиз матоҳдек ҳис қилаётганини айтиб ўтган.
-
Британиялик ашаддий исломофоб Томми Робинсон суриялик муҳожирга қарши туҳмат иши бўйича судда ютқазганидан сўнг суд тақиқини қайта-қайта бузгани учун 18 ойга қамалди.
-
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Ламми сайловолди кампаниясидаги ваъдаларига қарамай, Хитойнинг уйғур мусулмон озлигига нисбатан муносабатини геноцид деб эълон қилиш режасидан воз кечди. Аввалроқ Британиянинг янги ҳукумати сайловлар олдидан Фаластин давлатини тан олиш ваъдасидан ҳам юз ўгирган эди.
-
Британиянинг Кент вилоятида 30 ёшли Блейк Хиндри номаълум рақамдан Лондондаги масжидга қўнғироқ қилиб, масжидни ёқиб юбориш ва имомини ўлдиришини айтди. Унинг Лондондаги яна тўртта масжидга таҳдидли қўнғироқларни амалга оширгани маълум бўлди. Эркак судда ўз айбини тан олди ва 2 йилу 6 ой муддатга қамалди.





















