европа иттифоқи
-
Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақдаги баёнотда ЕИ расмийлари учрашувни ижобий баҳолаб, асосий эътибор Суриянинг ўтиш давридаги муаммоларига қаратилганини билдирган.
-
Охирги кунларда Фаластин давлатини тан олишни қўллаб-қувватлаётган коалиция кучайиши кузатилмоқда. Экспертлар буни инсонпарварлик ҳаракати эмас, балки стратегик қасос сифатида баҳолашяпти. Франция, Испания, Ирландия, Норвегия, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва бошқа давлатлар “адолат” учун эмас, балки АҚШ ва Исроилга қарши геосиёсий ўйин учун бирлашмоқда.
-
Еврокомиссия томонидан Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатдан 26 мингга яқин киши ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, қатнашувчиларнинг 21 фоизи ўтган йил давомида камситилгани ёки ҳақоратланганини маълум қилган. Тери ранги, этник келиб чиқиши, ёши ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатига кўра камситиш ҳолатлари энг кўп Нидерландияда, эътиқодига кўра камситишлар эса Францияда қайд этилган. Бу борада Швеция, Бельгия ва Кипр ҳам юқори ўринларда.
-
Европа Иттифоқи Украинага Россия Марказий банкининг музлатилган 200 млрд евролик активларидан тушган фойдадан биринчи 1,5 миллиард еврони ажратди. Кремл муносиб жавоб қайтаришга ваъда берди.
-
Ўлимлар сони туғилишлар сонидан ошиб кетган Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолиси 2023 йилда миграция ҳисобига кўпайди. Ўтган йил давомида ЕИга аъзо 27 давлатнинг умумий аҳоли сони 447,6 миллиондан 449,2 миллион кишига ошган.
-
Европа иттифоқининг 14-санкциялар пакети Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ёки таҳдид солувчи ҳаракатлар учун жавобгар бўлган 116 нафар жисмоний ва юридик шахсни ўз ичига олади. "Қора рўйхат"га Россия корхоналаридан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон компаниялари ҳам киритилган. Жумладан, Ўзбекистоннинг 3 та – Alfa Beta Creative LLC, GFK Logistics Asia LLC, Mvizion LLC компанияларига нисбатан жазо чоралари қўлланилган.
-
Европада бедарак йўқолган муҳожирлар ҳақида маълумот тўпловчи трансчегаравий журналистика лойиҳаси – “Lost in Europe” ҳайратланарли кўрсаткични ошкор қилди. Лойиҳа иштирокчиларининг аниқлашича, 2021-2023 йиллар оралиғида Европага келган 51 433 нафар бола бедарак кетган.
-
Вон дер Лейен, Ҳристодулидис ва Ливан бош вазири Неcип Микати ўтказган уч томонлама йиғилишдан сўнг Европа Иттифоқига келаётган қочқинлар сонини камайтириш учун келишув имзоланди. Унга кўра, ЕИ қочқинлар оқимининг олдини олиш эвазига Ливанга молиявий ва логистик ёрдам кўрсатади.
-
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеп Боррель ЕИнинг бир қанча давлатлари Фаластинни тан олиши мумкинлигини маълум қилди. ЕИ дипломатияси раҳбари қайси давлатлар муҳокама қилинаётганига аниқлик киритмади. Бироқ март ойида Испания, Ирландия, Мальта ва Словения биргаликда Фаластин давлатини тан олишга интилишларини эълон қилган эди.
-
Европа Иттифоқи Киев кутаётган Россия активларидан олинган 5 млрд евролик даромадни сақлаб қолишга қарор қилди. Ушбу маблағлар “юридик харажатларни қоплаш учун” ушлаб қолинадиган бўлди.
- 01
- 02





















