Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи бош котиби Муҳиддин ал Қорадоғий Ислом дунёси раҳбарларини уйғонишга чақирди: "Кўз ўнгингизда илк қиблангиз бой берилишига розимисиз? Харитадан ўчирилганидек, хотираларингиздан ҳам ўчирилишини хоҳлайсизми? Эй ҳукумат раҳбарлари! Агар Фаластинни ёлғиз қолдирсангиз, умматнинг хорлигини қабул қилсангиз, кейинги қурбон ўзингиз бўласиз!"
Яқинда Буюк Британия ва унинг иттифоқчилари томонидан Исроилнинг икки юқори лавозимли вазири – Итамар Бен-Гвир ва Бецалель Смотричга қарши жорий қилинган санкциялар кўпчилик томонидан Исроил раҳбариятида кучаяётган экстремизмга қарши муҳим ахлоқий позиция сифатида баҳоланди. Бироқ бу шов-шувли қадам ортида анча ҳисоб-китоб қилинган ва беадаб стратегия ётади. Бу Ғарб давлатларининг Исроилга қарши ҳақиқий жавоби эмас, балки ўзини гўё сионистларнинг ваҳшийликларига қаршидек кўрсатиши, холос. Бу обдон режалаштирилган, чегараланган ва натижаси деярли бўлмаган чоралар кўпроқ бир ҳақиқатни очиб беради: Ғарб ҳукуматлари ўз риторикасига қарамай, Исроилнинг апартеид тизими ва фаластинликларга қарши олиб борилаётган геноцид урушига қарши чиқа олмайди – Муҳаммад Шехада, фаластинлик ёзувчи ва таҳлилчи.
Интернетда тарқалган видеоларда аксари болалардан иборат ёниб кетган жасадлар ва аланга ичидаги муҳитда ёрдам сўраётган одамлар кўринади. Душанба куни тонгда исроилнинг икки ҳаво ҳужуми оқибатида Ғазо шаҳри ва шимолий Ғазодаги Жабалияда жойлашган бошпана ва уйлар нишонга олинди. Унда камида 49 фаластинлик ҳалок бўлди. Anadolu агентлигига шифокор манбалар маълум қилишича, Фаҳмий ал-Жиржавий мактабига қилинган ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етган. Бу мактаб Ғазо шаҳрининг ал-Дараж туманида жойлашган, кўчирилган аҳолига бошпана сифатида хизмат қилаётган эди.
Жазоирнинг жануби-ғарбидаги Оран шаҳрида мактаб битирувчилари учун тарих ва география фанларидан синов имтиҳонининг матни билан боғлиқ жанжал келиб чиқди. Маҳаллий “Ал-Хабар” газетасининг ёзишича, имтиҳон жараёнида “исроил давлатини яратиш” атамаси қўлланилган, бу эса жамоатчилик ва расмийлар томонидан кескин танқидга сабаб бўлган.
Янги режа исроил* ва АҚШ ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, уни амалга оширишда одатдагидек БМТ иштирокидан эмас, балки хусусий компаниялар ёрдамидан фойдаланилади. Жараёнга АҚШдаги UG Solutions ва Safe Reach Solutions компаниялари жалб этилади.
исроил ҳукумати ҲАМАСга қарши қуруқликдаги операцияни кенгайтириш режасини маъқуллади. Унга кўра, Ғазонинг тинч аҳолисини анклав жанубига кўчириш режалаштирилмоқда.
Ғазо секторидаги барча биноларнинг камида 60 фоизи вайрон қилинган, кўпгина маҳаллалар аллақачон портлатилиб, канализация ва электр таъминоти сингари урушдан аввалги мавжуд тизимлар ҳам бутунлай ишдан чиқарилган бўлса. Маълумотларга кўра, Ғазодаги 42 миллион тонна чиқиндиларни тозалаш учун камида ўн йил керак бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади. Фаластин халқига амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини келгуси йили Самарқандда ўтадиган “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” саммитида ҳам муҳокама қилиш нияти билдирилди.
Бугун, 19 сентябрь куни босқинчи Исроил кучлари Ливанни фаол равишда бомбардимон қилишни бошлади. Қайд этилишича, ҳозирда сионистларнинг қирувчи самолётлари Байрут осмонида учмоқда. Маҳаллий Ливан матбуоти "Ҳизбуллоҳ"нинг Маргалиот шаҳрига берган зарбаси натижасида 2 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлгани ва 16 нафари яраланганини хабар қилди.
Ғазо секторига ҳужумлар 330 кундан бери давом этмоқда. Фаластинликлар устига 81 минг тонна бомба ташланди. 40 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирган ва миллионлаб одамларни ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур қилган бу инсоният фожиаси аллақачон тарихдаги энг катта офатлардан бирига айланди.