Кеча, 29 август куни 150 дан ортиқ уламолар мусулмон давлатларнинг исроил билан ҳар қандай алоқаларини дарҳол узиши фарз эканини эълон қилганди. Шундан сўнг, ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Туркия исроил билан иқтисодий ва савдо алоқаларини тўлиқ бекор қилгани ва мамлакат ҳаво йўллари ҳам улар учун ёпилганини маълум қилди.
Икки марта исроил бош вазири ва президенти бўлган, фаолияти давомида Фаластиндаги геноцидга бошчилик қилган ҳамда 2016-йилда, 93 ёшида оламдан ўтган – Шимон Переc. У бир пайтлари Фаластин фуқаролигини беришларини сўраб, ялиниб-ёлворганини билармидингиз? "Яҳудий давлати"нинг тўққизинчи бош вазири Шимон Перес 1923 йилда Беларусда туғилган. У 1934 йилда Британия мандати остида Фаластинга кўчиб ўтган. Оиласи билан Тел-Авивга жойлашган Перес Фаластин ҳукуматига содиқ бўлишга қасамёд қилган. "Қодир Аллоҳга қасамёд қиламанки, мен Фаластин ҳукуматига хиёнат қилмайман ва сўнгги нафасимгача содиқ қоламан”, деб онт ичган у. Афсуски, Перес яҳудийларга хос тарзда ичган қасамини тезда унутди.
Президент Аҳмад аш-Шаръ Суриянинг "Иброҳим келишувлари"га қўшилишини рад этди ва исроилнинг ҳанузгача Жўлон тепаликларида босқинчилик сиёсатини давом эттираётганини эслатди.
X (собиқ твиттер)да ўқидим (ким ёзганини эслай олмайман) "исроилликлар Ғазодаги даҳшатли қирғинбарот учун Холокост воқеалари елкасига юкланган немисларга қараганда кўпроқ жавобгар экан". Ушбу сўзлар муаллифи 5 та сабаб келтирган, лекин мен 3 тасини эслаб қолдим:
Журналист ва сиёсий таҳлилчи Шарминэ Нарвани ўзининг "X" тармоғидаги саҳифасида мусулмонларнинг икки муқаддас маскани муҳофизи саналган Саудия Арабистони исроилга қурол етказиб бераётганини танқид қилди. Олдинроқ, Италия матбуотида ҳам Генуя портидаги ишчилар Саудиянинг “Bahri Yanbu” кемасига қурол ортилишига қаршилик қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Босқинчи исроил Ғазодаги “аш-Шифо” касалхонаси яқинида жойлашган "Ал-Жазира" ходимларининг чодирига ҳужум қилди. Оқибатда телеканалнинг 28 ёшли таниқли мухбири Анас аш-Шариф ва унинг тўрт ҳамкасби ҳалок бўлди. Сионистлар бу ҳақдаги баёнотида оддий мухбирни гўёки ҲАМАСнинг “ҳужумларни йўналтирувчи бўлими раҳбари” дея иддао қилди. Бироқ Euro-Med Human Rights Monitor таҳлилчиси Муҳаммад Шаҳада бу каби даъволар мутлақо асоссиз эканини маълум қилди. Олдинроқ, сионистлар томонидан молиялаштириладиган ОАВлар исроилнинг Ғазодаги ваҳшийликларини ҳаспўшлаб, асл ҳолат акс эттирилган хабарларни "фейк" дея жар сола бошлаганди.
Исроилнинг Суданга нисбатан сиёсатидаги "бош ғоя" яҳудий давлатининг илк раҳбари Девид Бен-Гурионнинг машҳур баёнотидан олинган: “Биз (Исроил) кичик бир халқмиз. Имкониятларимиз чекланган. Бу чекловларимизни араб давлатларидаги душманларимиз билан урушда заиф нуқталарини аниқлаш ва чуқур ўрганиш орқали бартараф қилишимиз мумкин. Айниқса этник, мазҳабий гуруҳлар ва озчиликлар ўртасидаги зиддиятларни кучайтирар эканмиз, уларни ечилмайдиган муаммога айлантиришимиз керак”, деган у. Мазкур “бош ғоя” Исроилнинг араб мамлакатлари билан қандай муомала қилишини белгилаб беради. Унинг асосида сионистлар “периферия стратегияси”ни – яъни араб мамлакатларининг чекка ҳудудларидаги беқарорликни кучайтириш стратегиясини ишлаб чиққан. Бу айнан Жанубий Судандаги бўлиниш орқали амалга оширилди.
"Исроил"да яшовчи рус ёзувчиси Дина Рубина 10 октябрь куни Тошкентдаги "Туркистон" саройида концерт бериши маълум бўлди. Хайриятки, унинг 20 июль куни “Дождь” телеканалига берган интервьюси эълон қилганидан кейин фашистик ғоя тарафдорининг концерти бекор қилинган. Суҳбат давомида Рубина сионист-фашистлар "фаластинликларни хлорид кислотасида эритиш"га ва Ғазо секторини "автотураргоҳга айлантириш"га ҳақли эканини айтганди. Маълумот учун, Дина Рубина 1953 йили Тошкентда туғилган, Маданият институтида дарс берган, ЎзССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган. Аслида ҳам фашистик қарашдаги инсонларнинг Ўзбекистон пойтахтида концерт бериши тушунарсиз ҳолат. Уларни айрим ўзбекзабон медиалар ҳимоя қилиб чиқиши эса янада ажабланарли.
Сионистлар армияси бош штаби бошлиғи Эял Замирнинг айтишича, исроил ҳарбийлари узоқ давом этадиган “мураккаб ва кескин” вазиятга тайёр бўлиши керак. Сабаби яҳудий давлати Дамашқ ва “Ҳизбуллоҳ”нинг кучайишига йўл қўймаслик учун Суриядаги нишонларга зарба беришни давом эттиради.
Юқори лавозимдаги сионист амалдори исроил билан Туркия ўртасида ҳарбий тўқнашувлар хавфи ортиб бораётганини айтган. Анқаранинг мақсади Усмонийлар империясини тиклаш ва Қуддус устидан назоратни қайтариб олиш, деган у Breitbart News нашрига берган интервьюсида.