Ушбу суратда исроил аскари Владислав Сергиенкони кўриб турибсиз. У 2024 йилда ўз жонига қасд қилган эди. Статистик текширувларга кўра, босқинчи исроил армиясида ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаётганлар сони 145 фоизга ошган. Аниқланишича, Ғазода жанговор ҳаракатларда қатнашган аскарларнинг 12 фоизида жиддий психологик бузилишлар кузатилган.
Учрашувдан сўнг Нетаняху АҚШ давлат раҳбари билан Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича гаплашиб олганини айтган. Шунингдек, у ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий ва сиёсий имкониятларини йўқ қилиш режасида қатъийлигини қўшимча қилган.
ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр эканини билдирди, фақат Ғазо секторидаги уруш тўлиқ тугатилиши керак. Фаластин ҳаракати делегацияси бугун, 2 июль куни Қоҳирада мисрлик ва қатарлик воситачилар билан учрашиб, таклифни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда яшаётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. Жумладан, мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб фуқаролар ўзининг шахсий хавфсизлик чораларини кўриши ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмаслик тавсия этилди. Шунингдек, заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар жойларга бормаслик қўшимча қилинди.
Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши ва Эрон ҳамда исроилда ракета отишмалари кутилиши муносабати билан ушбу икки давлатда яшовчи Ўзбекистон фуқароларидан хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиши сўралди.
АҚШ Бағдоддаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини Эрон билан боғлиқ таҳликалар кучайгани сабабли эвакуация қилмоқда. Ғарб нашрларининг ёзишича, исроил АҚШни Эрон ядровий иншоотларига зарба беришга тайёрлиги ҳақида расман хабардор қилган. Минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий дастур бўйича музокараларнинг муваффақиятсизликка учрагани билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Эрон ахборот ва миллий хавфсизлик вазири Исмоил Хатиб мамлакат тарихидаги энг йирик махфий операциялардан бири амалга оширилганини маълум қилди. Бу амалиёт натижасида исроил ядровий дастурига оид минглаб махфий ҳужжатлар қўлга киритилган.